Кириш
Бутун инсоният жамиятининг тарихи, Ф. Энгельс таъбири билан айтганда, “- бу суратларни тўхтовсиз тўқилуви, боғланиши ва бир-бири билан харакати, хеч бир нарса харакатсиз ва ўзгармасдан, хамма нарса харакатда ва ўзгарувчан, пайдо бўлувчи ва йўқолувчидир».
Бу айтилган сўзлар тўла қонли архитектура ва шаҳарсозликка ҳам тааълуқлидир айниқса бу хаётимизнинг ижтимоий жараёнларини динамик равишда харакатида, илмий техник тараққиётнинг катта таъсирида ўзгармоқда.
Шаҳарларнинг пиёдалар фазо-маконини меъморий шаклланиш муаммолари мураккаб шаҳарсозлик жараёнларини тугалланган натижалар сифатида комплекс қурилмоқда, бешта асосий йўналишларни ҳисобга олган ҳолда:
Шаҳар маркази ривожини ижтимоий-маданий ва жамоат — савдо функциялари, пиёдалар ва транспорт харакати бўлиниши, қурилишда интенсив фойдаланишни кўтариш ва марказ шаклланиши функциясини кучайтириш;
Мавжуд шаҳар қурилишини сақланиши ва таъмирланишини уларни тарихий маданий ва меъморий қийматини ошириш мақсадида, ўтказилаётган шаҳарсозлик тадбирларини мақсадга мувофиқ ижтимоий — иқтисодий техник хисоби.
Шаҳар марказларини шаклланиш ғояси пиёдалар фазо — маконини коммуникация сифатида қараш кейинги 20 йилликда кўп мамлакатларнинг шаҳарсозлик амалиётида кенг ривожланди.
Бу шаҳарсозлик ғоясининг катта оммавийлиги замонавий шаҳарларни марказларини структура ва меъморий қиёфасига таъсирининг ўзига хос сабаблари бор.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин ғарбий Европа шаҳарларини қайта тиклаш жараёнида автомобилсозлик жуда ривож топиши билан шаҳарлар ва уларни маркази ривожида кризис бўла бошлади.
Автомобил харакати бошланиши билан мавжуд тарихий шаҳарлар марказий майдонларида ва кўчаларида автопарклар пайдо бўла бошлади, шунингдек, транспорт харакати бўғинлари, шовқин, заҳарли газлар одамларни физиологик ва психологик ҳаётига салбий кўрсатиб бошлади ва шаҳар экологиясига ҳам.
Эски мавжуд шаҳарларда кўча тармоқлари янги типдаги транспорт пайдо бўлишидан олдин шаклланган эди. Эскирган кўча тармоқларида пиёдалар ва траспорт харакатларининг интенсивлашуви номутаносиблиги вақт билан боғлиқ жараёнларини чўзилишига, траспорт воситаларини эффектив эксплуатация қилиш имкониятларини пасайтиради, пиёдалар ва транспорт орасида конфликтлар (низолар) кучая борди. Кўча харакати қурбонлари сони ошаверди.
Пиёдалар харакатини шаҳарларда яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар зарур эффектларни бермади. Мавжуд шахарларда бу қийинчиликларнинг асосий сабаби пиёдалар ва транспорт оқимларини биргаликда аралаш харакатидадир.
Шунинг учун хам кейинги йилларда жаҳон амалиётида радикал шаҳарсозлик тадбирлари олиб борилмоқда, уларнинг асосий мақсади пиёдаларни транспорт оқимларидан ажратишни меъморий — режалаштириш воситаларидир.
Транспортсиз зоналарини пайдо бўлиши биргина шаҳарсозликдан бўлмасдан унинг ижтимоий аҳамияти шаҳар ядросини фаоллигини ошириш сезиларли даражада аҳолига хизмат кўрсатишни ошириш, фазо-макон муҳитини комфортини ошириш, унинг қиёфасини хаёт фаоллиятини такомиллаштириш. Лекин, пиёдалар фазо-маконини яратиш шаҳар муҳитини гуманизм рухида (инсонийлик) ташкиллаштиришни универсал йўли деб қаралмаслиги лозим.
Бу муносабатда шаҳарсозлик амалиёти зарур миқдордаги турли воситаларга эга.
Пиёдалар зоналари шаҳар марказларидаги автомобилларни бир қатор негатив жараёнларини қисқартириш даражасини имкониятларини яратади, келувчиларга хизмат кўрсатиш комфортини оширади, замонавий талаблар асосида мавжуд тарихий шаҳар марказларини ободонлаштириш имконини беради.
Пиёдалар зоналари ғоясини тан олиш оммавийлиги жуда кўп аҳоли сўровлари билан тасдиқланган бу бизнинг мамлакатимизда шунингдек ГФР, АКШ, Польша, Болгария ва бошқа мамлакатларда ҳам.
Шаҳар марказининг меъморий фазо — макон структураси пиёдалар ва тарнспорт харакатини биргаликда ташкиллаштиради. Польша тадқиқодчиси М. Новаковекининг белгилаши бўйича: «шаҳар марказида жойлашган ҳар бир объект ҳаракатининг генератори бўлиб хизмат қилади». Фазо — макон бўйича бу генераторларни жойлаштириш, интенсив харакатни йўналишини катталигини ва тескарисини белгилайди.
Белгиланган ахамияти биргаликда ошиб боради, агар шаҳар ядросини жойлашув тизимида шаҳар хизматини бош маркази ва аҳолини тортиш деб қаралса.
Бунда қоида бўйича хизмат кўрсатиш муассаса ва корхоналари ва бошқаруви мужассамлашган, бу жойлашув униқалдир (маданият, савдо умум овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш, маъмурий спорт, дам олиш ва хоказолар).
Марказ — бу, юқори жамоат фаоллиги жойи, ҳаётни интенсив маданий ва хўжалик ишлови. Унинг чегараланган фазо — макони худудида бош транспорт бўғунлари, томоша қилувчиларни ўзига жалб этувчи зоналари жойлашади.
Шаҳар маркази, асрлар давомида ўзининг жамоат функциясини ривожлантирувчи пиёдалар учун доимий муҳит бўлган.
Биноларни меъморчилиги ва шаҳарсозликни бутун комплекслари одамларни пиёда юриши учун яратилади.
Замонавий шахарларни пиёдалар зонасида 2 минг йиллик давомида шаклланган. Мавжуд шаҳарлар маданиятининг меъморий анъаналари сақланмоқда.
Ватанимизнинг лойиҳалаш тажрибалари ва шаҳар фазо-маконини амалга ошириш анча камтариндир, хорижий мамлакатларга қараганда.
Биринчидан, шу кунга қадар мавжуд вазият келиб чиқишидан, бизнинг шаҳарларда автомобиллашни негатив оқибатлари кам даражада аниқланишни ўткир талаблари йўқлигидадир. Айрим бош кўчаларни, пиёдалаштиришнинг бўш харакатлари, пиёдалар фазо-маконини меъморий ривожини юқори даражада кўрсата олмаганлигидир.
Хақиқатда бир қанча ўнлаган пиёдалар қўчалари мавжуд, Собиқ Совет болтиқ бўйи шаҳарларида (Каунас, Шауляй), Таллин, Вильнюс, шунингдек Москва, Саратов, Львов, Бухоро, Калинин, Тбилиси ва бошқалар.
Бу ерлардан пиёдалар зонасидан транспортни чиқариш билан биргаликда, худудни ободонлаштириш, биноларни таъмирлаш ва реставрация қилиш, замонавий хизмат кўрсатишни функцияси жараёнлари билан таъминланган корхоналарни ташкиллаштирилганлиги.
Шу билан бир қаторда кўп холларда пиёдалар зоналарини яратиш юзаки равишда шаҳар маркази фақат маъмурий чораларни қўллаш билан чегараланиб, транспорт воситаларини харакатини тақиқлаш ва чегараланган доирада рухсат этиш; Мисол (Горький шаҳри, Казань, Одесса, Набережний Чельни, ва бошқалар) Бундай қабул қилинган қарорлар автотранспорт воситаларини тўпловини ошиб бориши ёки кўп ҳолларда шаҳарсозлик моддасига тақлиқ қилиш, лекин буни махсус шаҳарсозлик лойиҳалашуви асосида маданий маиший муамоларни ҳисобга олган ҳолда шаҳар марказларида хизмат кўрсатишни шунингдек мавжуд қурилишларни меъморий қиёфасини такомиллаштиришни натижаси деб бўлмайди.
Иккинчидан, бундай холат асосан пиёдалар савдо кўчаларини, шаклланиши назарий асосларининг ишлаб чиқилмаганларидир
Мавжуд тадқиқотларда асосан шаҳарсозлик муаммолари ўрганилиб пиёдаларнинг савдо кўчаларини жиҳозлаш ва ободонлаштириш, функционал типик аспектлар, пиёдалар кўчаларини кўп функционал комплекс сифатида қаралиши, ва шунингдек меъморий фазо-макон аспекти (нуқтаи назар) бу кўчаларни меъморий шаклланишини ўз ичига қамраб олган ҳолда ҳам ўрганилмоқда.
Шуни билан бир қаторда таъкидлаш лозимки пиёдалар фазо-маконига қизиқиш мамлакатимизда кейинги йилларда анча ошди.
Уларни ташкил этишни ечими муаммолари комплекс радикал восита сифатида қаралмоқда:
Шаҳарда пиёдалар ва транспорт харакатини ташкиллаштиришни такомиллаштириш шаҳар муҳитини ижтимоий, функционал ва эстетик характеристикаларини яхшилаш. Юқоридагиларни тасдиғи сифатида айрим Лойиҳалаш нормалари, режалаштириш ва қурилиш қоидаларининг махсус бўлимларида пиёдалар зонаси, кўчалар, майдонлар, коммуникацияларини назарда тутилганидир.
Шаҳар марказларини лойиҳалаш мамлакатимиз тажрибасида танқидий баҳоланиши шуни кўрсатадики, меъморлар адресига айтилган камчиликлар адолатлидир, чунки лойиҳаларда кўп ҳолларда яхши ният билангина чегараланилган, хақиқий жиддий хисоблар, йирик масштабли композицион ғоялари кўпроқ шикоятлар аниқ тасаввурларни ижтимоий — иктисодий механизмлари шаҳар марказларини шакллантириш жараёнларини бошқаруви.
Пиёдалар зоналарини ташкил этишини кўп ғоялари, транспорт тизимини радикал яхшилаш, марказий зоналарни функцияларини тартибга солиш ва ҳоказолар бажарилмасдан қолган. Бу ўқув кўпроқ шаҳар марказни қурилишини қонкурс лойиҳаларида бўлди. (80дан ошиқ шаҳарларда).
Шаҳарларни лойиҳа олди изланишлари, индивидуал холатлар иқтисодий имкониятларга эътиборсизлик муносабатлари шаҳарсозлик лойиҳаларида бир қатор нозик жойларни келтириб чиқарди.
Муаллифлар фикри бўйича бундай янги ва мураккаб жараёнда, яъни пиёдалар фазо — маконини яратишда, умум қабул қилинган ечимлар ёки қонунлаштирилган нормалар бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун хам мавжуд ижобий тажрибаларни умумлаштириш лозим, пиёдалар фазо -маконини лойиҳалаётган меъморлар эса хато камчиликларни қайтармаслиги керак.
Китобхонлар хайрон бўлмасин, нега шаҳар пиёдалар фазо маконини меъморий шакллантиришда китобда хорижий тажрибалардан кенг фойдаланилган, чунки бу замонавий пиёдалар кўчаларини, майдонлар, пассажлар; МАрХИ диплом лойиҳалари мавзу бўйича Москва савдо ва шаҳар жамоат марказларини шакллантириш, Москва вилоятнинг кичик ва ўрта шаҳарларини ўрганишга қаратилган мисолларидир.
Шаҳар пиёдалар фазо-маконини яратиш муаммолари турли аспектлар бўйича олимлар ва мутахасисларнинг мавжуд назарий ишлари муҳим ахборотлардан фойдаланилган.
М. Бархин; Ю. Бочарова; А. Иконников; И. Костель, Ю. Ранинский; А. Гутнов; З. Харитонова; Н. Уллас; И. Леттова; В. Кулаги; И. Федоеева; Л. Андреев; П. Буги; И. Васильева; А. Вергунов; А. Мошков; Е. Пронин; Р. Горбанов; ва бошқалар. Шунингдек хорижий тадқиқодчилар: В. Грюна; Н. Никифорова; Н. Беддингтон; Р. Монхайм; М. Новоковский ва бошқалар.
Ушбу китобни ишлашда максимал равишда юқоридаги муаллифларни изланиш материаллари хисобга олинди.
Бесплатный фрагмент закончился.
Купите книгу, чтобы продолжить чтение.