Шаҳар худудларини муҳандислик ободонлаштириш
Кириш
Шаҳарсозлик ишларининг катта ҳажмида худудларни муҳандислик ободонлаштириш катта ўрин эгаллайди.
Шаҳар бош режасини лойиҳалаш жараёнидаёқ, шаҳар атрофи зонаси, турар жой райони ва микрорайонлар, умумшаҳар ва район марказлари, аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, шунингдек саноат ва коммунал омборхоналар зоналарига мухандислик ободонлаштириш юзасидан қўйилган кўп қиррали талаблар инобатга олиниши зарурлиги лойиҳада ифодасини топади; бу вертикал режалаш ва сув қочириш; автомашиналар ва пиёдалар юрадиган йўллар қурилмаси; автомобиллар турадиган ва хўжалик майдончалари; кўк-яшил кўчатларни турли функциялар аҳамиятига молик ташкиллаштириш яратиш; декоратив кичик ҳавузлар ва спорт аҳамиятидаги иншоотлар, дарё қирғоқлари ва сув омборларини ободонлаштириш, спорт иншоотларини ва кичик архитектура формалари қурилиши; кўчаларни, майдонларни ва шаҳарни бошқа худудларини сунъ- ий яратиш қурилмалари; ерости коммуникациялари ва шаҳарни санитария тозалаш. Ушбу ҳамма масалалар мухандислик ободонлаштириш ишлари билан узвий боғланган ҳолда ўзини ечимини топиши зарур, айниқса ўта муҳими атроф мухитни асосий параметрларини яхшилашни ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак.
Мухандислик ободонлаштиришни ҳамма элементлари замонавий меъморий бадиий талабларга жавоб бермоғи керак. Эсдан чиқмаслиги керак, энг замонавий уникал меъморий иншоотларни атроф худудини ободонлаштириш даражасига боғлиқ.
Лойиҳа ва қурилиш ишларини сифат муоммаларини ошириш муҳим эътиборни талаб этади, шунинг учун ҳам қурилиш ва лойиҳалаш ишларини бирлаштириш яъни ягона узликсиз потокли жараённи ҳал қилиш лозим.
3
Бизнинг мамлакатимизда ва хорижда шаҳар худудларини муҳандислик ободонлаштириш борасида катта тажриба тўпланган шунинг учун лойиҳалаш ва қурилишда ҳамма тараққиёт тажрибаларидан фойдаланиш лозим.
Ушбу услубий қўлланмада мухандислик ободонлаштиришни лойиҳалаш услуби, турар жой райони, микрорайон ва кварталлар, кўча, майдонлар, парклар ва бошқа элементлар шаҳарни кўкаламзорлаштириш тизими, спорт иншоотлари ва сув ҳавзалари шунингдек санитария ободонлаштириш ва шаҳарни ташқи ёритиш мисол қилиб келтирилган. Қўлланмада шунингдек шаҳарни мухандислик жиҳозлашни ҳамма элементларини боғлиқлиги-сув, иссиқлик ва газлаштириш, канализация ва бошқалар, янада шаҳар худудларини ёмғир ва қор сувларидан қочиришни мухандислик ишлари ташкиллаштириш масалалари ечимини чизмаларда лойиҳаларда ўз ифодасини топган. Қўлланмада атроф мухитни яхшилашни махсус мухандислик тадбирлари кўрсатилган.
Йўл қурилиш ва шаҳар худудларини мухандислик тайёрлани- ши масалалари мустақил дарсликларда ўз ифодасини топганлиги муносабати билан бу қўлланмада ободонлаштириш ечимлари инобатга олинган холос. Мухандислик ободонлаштириш масалалари шундай ҳажмда келтирилганки ундан талабалар курс ва диплом ишларини бажаришда фойдаланиши мумкин.
Ушбу қўлланмада архитектура фанлари номзоди Л.Б.Лукц; техника фанлари номзоди О.С.Расторгуев; техника фанлари номзоди В.А.Горохов ва техника фанлари номзоди В.Э.Бакутис материалларидан фойдаланилди.
4
Шаҳар худудларини муҳандислик ободонлаштириш
шаҳар худудларини планлаштириш
умумий тушунча
Москва шаҳарни бош планини планлаштириш структураси
1- планлаштириш зоналарини чегаралари; 2- планлаштирилган районларни чегаралари;
3- умумшаҳар жамоат марказлари; 4- планлаштирилган районларни марказлари;
5- умумшаҳар фойдаланадиган кўк-яшил кўчатлар
Бесплатный фрагмент закончился.
Купите книгу, чтобы продолжить чтение.