И. С. БАЙДЖАНОВ
САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ
МЕЪМОРИЙ ЛОЙИҲАЛАШ
Тақризчилар: Архитектура номзоди. М. Б. Седмаматов
Меъмор А. А. Атамуратов
Техника фанлари номзоди И. М. Хажиев
Ушбу қўлланмада саноат биноларини, иншоотларни ва комплексларни назарий ва амалий лойиҳалаш асослари кўрсатилади. Жойлаштириш, классификациялаш ва корхоналарни гурухлаштириш, саноат районларини ва бўғинларини меъморий режавий шакллантириш ва уларни шаҳарни структуравий режалаштиришга таъсири, бош режаларни меъморий шакллантириш, саноат биноларни ва уларни интерьерларини ҳажмий режавий, конструктив ва композицион ечимлари, лойиҳалаш ечимларини иқтисодий масалалари ва меъморий лойиҳалашни усуллари кўриб чиқилади. Улар асосан чизмаларда, лойиҳаларда ва суратларда ўз ифодасини топган.
Меъморчилик олийгоҳларида ва факультетларида тахсил олаётган талабалар учун.
Урганч Давлат Университетининг архитектура ва қурилиш кафедраси қарори асосида чоп этишга тавсия этилди.
Кириш
Давлатимизнинг кучли қудратли асосини яратишда халқ фаровонлигини кўтаришда саноат қурилиши жуда катта роль ўйнайди
Халқ хўжалигининг бу соҳасига капитал маблағларни асосий ҳажми йўналтирилган. Жамият эҳтиёжлари негизида маҳсулот ишлаб чиқаришни, халқ хўжалигини зарурати ва иқтисодни мақсадга мувофиқ равишда таъминлаш саноат корхоналарини қуришнинг бош мақсадидир.
Саноат корхоналари замонавий шаҳарнинг муҳим таркибий қисмидир, кўп ҳолларда эса уларнинг пайдо бўлишида ва ривожланишида бош омилдир.
Корхоналарни лойиҳалаш жамоанинг биргаликдаги ижодий фаолиятидир, турли касб мутахасисларининг кўп қисмини ўзида мужассамлаштирувчи: технологлар, архитекторлар, конструкторлар, сантехниклар, энергетиклар, климатологлар, врачлар, социологлар дизайнерлар буларни хар бири аниқ ўзига яраша вазифаларни ечадилар. Лекин архитектор бу жамоада ўзининг касб мазмуни бўйича муҳим хусусиятга эга, яъни меҳнат муҳитини комфорт шароитини яратиш ва қурилиш- ни ташкиллаштиришда катта рол ўйнайди.
Унга қурилишни ҳажмий режавий шакллантиришда, уни структурасини ташкиллаштиришда, лойиҳа ғоясини ҳамма ишт- ирокчилари томонидан лойиҳа жараёнларини координациялашда бош роль ажратилади.
Саноат биноларининг меъморий-бадиий қиёфасини яратиш жуда масъулиятли ижодий жараёндир. Бунда меъморий-бадиий ечим билан боғлиқ масалалар конструктив ечим билан узвий боғлик ҳолда ҳал қилиниши талаб қилинади. Бинонинг интерьери (ички кўриниши), бинода қўлланиладиган кўтариш ва транспорт во ситалари, технологик ускуналарнинг ечимлари муҳим аҳамиятга эга. Саноат биноларида меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш, хоналарда зарур санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган муҳитни яратиш ҳам жуда мухим кам моддий ва меҳнат ресурслари сарфлаб катта ишлаб-чиқариш қувватларини яратиш, ишлаб — чиқариш ҳажмини ош- иришга имкон берувчи технологияларни ва ҳажмий-план ечимларини қўллаш техник прогресснинг ҳал қилувчи йўналишидир.
Биноларнинг асосий параметрларини унификациялашга янгича ёндошиш ва уни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Саноат қурилишида кенг қўлланилаётган йиғма темирбетон ва пўлат конструкциялар қаторида монолит бетондан бўлган ечимлар ҳам кўпрок қўлланилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда кўп қўлланилаётган пролётлар (24 м атрофида)
ва қадамлар (бўйлама йўналишда колонналар орасидаги масофа —
6 ва 12 м), узунасига ташкил қилинган ички фазо, технологик юкларни каркаснинг юк кўтарувчи элементларига узатилиши каби ечимларнинг унчалик мақсадга мувофиқ эмаслигини ҳаёт кўрсатмокда.
Шунинг учун, кейинги пайтларда саноат бинолари учун кам таянчли зал хоналардан иборат пландаги ўлчамлари 36х36 м дан
120х120 м гача бўлган хажмий-план ечимлари таклиф қилинмокда.
Айрим ҳолларда колонналар тўри учун 1,5 м дан ўзгарадиган ўлчамлар ҳам (31,5; 33; 34,5; 28,5; 27; ва 25,5 м) мақсадга мувофиқ деб топилмоқда.
Ҳозирги пайтда табиатни — атроф муҳитни саноат корхоналари кўрсатадиган салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш масаласи нафақат маълум бир регион миқёсида, ҳаттоки, халқаро аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Бироқ ҳозирги пайтда жуда кўп экологик муаммолар ҳал қилинмаган. Бундай муаммоларнинг келиб чиқишига, кўпинча, хўжа лик қурилишидаги комплекс мас а ла ларни ечишда раҳб арларнинг масъулиятсизлиги, экология соҳасида савод сизлиги, узоқни кўра билмаслиги, маҳаллийчилик ва лаҳзавий фойда руҳида ёндошиш сабаб бўлмоқда. Экологик муаммоларни ҳал қилиш учун жуда катта сарф харажат талаб қилинади, шунинг учун тадбирларнинг иқтисодий ва ижтимоий самараси юқори бўлиши талаб қилинади.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва соғломланиш борасида шаҳарсозлик фани катта роль ўйнайди. Шаҳарсозликка доир тадбирлардан қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш мумкин:
— Шаҳарлар худудини функционал зоналарга бўлиш асосида унинг план тузилишини такомиллаштириш;
— Шаҳар худудидан оқилона фойдаланишни таъминловчи комплекс саноат худудлари яратиш.
Саноат корхоналарини лойиҳалашдаги экологик тадбирлар меъморий қурилиш ва технологик йўналишларда амалга оширилади.
Саноат корхоналари ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғликликларни аниқлаш ва уни ҳисобга олиш энг муҳим экологик тамойилдир.
Ҳозирги пайтда янги саноат корхоналари ва бинолари қурилишига қараганда мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаб такомиллаштиришга катта аҳамият берилмоқда.
Ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилганда, мавжуд бинолар ва иншоотларни кенгайтирмасдан, цехлар ва бошқа асосий, ёрдамчи ва хизматчи объектларни қайта қурилади, ўзгартирилади. Бундан мақсад ишлаб чиқариш қувватини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, маҳсулот ном- енклатурасини ўзгартириш, ишчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилашдир. Бунда, кўпинча ишчилар сони ўзгармасдан қолади.
Ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш янги қўшимча цехлар, асосий, ёрдамчи ва хизматчи объектлар қуришни ва янги ишлаб-чиқариш қувватлари яратишни назарда тутади. Бу иш алоҳида ёки реконструкция билан бирга бажарилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш корхоналарини қайта жиҳозлаш — илғор те- хника ва технологияларни, механизациялаш ва автоматлаштиришни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш асосида, цех, участка ёки алоҳида ишлаб-чиқаришни янги юқори техник- иқтисодий савияга кўтаришни назарда тутади.
Техник қайта жиҳозлашда қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми умумий капитал маблағларнинг 8—10 фойизини ташкил қилади. Бу кўрсатгич реконструкцияда 50—60 фойизни ташкил қилади.
Технологик жараён ҳар қандай саноат биносининг хажмий- план ечимини белгилаб беради. Ишлаб-чиқариш-технология схемаси ўз навбатида технологик жараённи белгилайди.
Корхонанинг технологик схемаси бинолар ва иншоотларнинг бош планда ўзаро жойлашишини, бинолар орасидаги масофани, транспорт ва инженерлик тармоқларининг жойлашиш тартибини кўрсатиб беради
Корхонадаги биноларни жойлаштиришда қуйидаги усуллар
қўлланилади:
1) павильон усули;
2) блоклаштирилган усул.
Тажрибалар кўрсатишича, технологик жараён имкон берган ҳолларда, ишлаб чиқаришни бир бинода блоклаштириш мақсадга мувофиқ. Бунда технологик ускуналарни турли хил вариантларда ўрнатиш, корхона худудини 30—40% га камайтириш, ташқи деворлар узунлигини 50% гача қискартириш, қурилиш нархини
10—15% га пасайтириш имконияти туғилади. Лекин хоналарни табиий ёритиш нархи ортади, томдан ёмғир-қор сувларини кетказиш қийинлашади, одамлар ва юкларни т ашиш мураккаблашади. Блоклаштирилган биноларнинг умумий майдони 30—35 минг м2 дан ошмагани маъқул.
Павильон усулда жойлаштириш технологик жараён талаб қилган ҳолларда мақсадга мувофиқ ҳисобланади (масалан, кўп миқдорда иссиқлик, газ ажралиб чиқадиган жараёнлар).
Корхона структурасини шакллантиришда «модул принципи» асбобсозлик саноатида ўз афзалликларини исботлади. Бу принципга асосан корхона бир неча бир хил автоном «технологик модул"лардан ташкил топади. Ҳар бир «модул» алоҳида ишга туширилиши мумкин.
Бир қаватли биноларда асосан металлургия, машинасозлик саноатига қарашли ишлаб-чиқариш жараёнлари жойлаштирилади. Уларда оғир ва катта технологик ускуналар ва жиҳозлар, йирик ўлчамли буюмлар ва динамик юклар мавжуд.
Кўп қаватли биноларда вертикал йўналишда амалга ошадиган технологик жараёнлар жойлаштирилади. Масалан, хом ашё ёки маҳсулотларнинг оғирлик кучидан фойдаланилган ҳолларда (тегирмонлар ва шунга ўхшаш).
Айрим ҳолларда аралаш қаватли бинолар (химия саноатида)
ҳам қурилиши мумкин.
Ҳозирги пайтда қурилаётган саноат биноларининг карийб 75 фоизи бир қаватли бинолардир. Бунга, албатта, функционал- технологик, иқтисодий, шаҳарсозлик ва экологик жиҳатдан асос бор.
Бир қаватли саноат бинолари хажмий-план ечими бўйича пролёт, зал, ячейка ва аралаш типда бўлиши мумкин.
Пролёт типидаги биноларда пролёт эни колонналар қадамига нисбатан катта бўлади. Технологик жараён пролёт узунлиги бўйлаб ташкил қилинади. Ҳозирги пайтда пролёт типидаги саноат бинолари унификацияланган типовой пролёт (УТП) лар асосида лойиҳаланмоқда ва қурилмоқда.
Зал типидаги саноат бинолари технологик жараёнлар йирик ўлчамли маҳсулот чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳолларда қурилади. Масалан, ТЭСларнинг машина заллари, ангарлар, самолёт йиғиш цехлари ва ҳ. к. Зал типидаги биноларнинг пролёти 100 м ва ундан ортиқ бўлиши мумкин.
Зал типидаги биноларда технологияни такомиллаштириш осон. Уларни блоклаштириш мумкин.
Ячейка типидаги биноларда колонналар тўри квадрат: 12х12,
18х18,24х24, 30х30 ва 36х36 м бўлади. Пролётлар баландлиги бир хил қабул қилинади. Иложи борича осма кранлар, конвейерлар ва полда юрувчи бошқа транспорт воситаларидан фойдаланилади.
Аралаш типдаги бинолар хажмий-план ечимида пролёт типи ва зал типи белгилари биргаликда учраши мумкин.
Катта майдонли ишлаб-чиқариш биноларида йўллар ёки йўлаклар ёрдамида алоҳида «квартал» ёки «панель"ларга бўлинади. Бунда бино зарарлилик, шовқин, ортиқча иссиқлик каби белгилар бўйича зоналарга бўлинади.
Бўйлама ёки кўндаланг йўналишда зоналарга бўлиш мумкин. Кўп қаватли саноат бинолари бир қаватли саноат биноларига хос бўлган камчиликлардан ҳоли, айрим ҳолларда (полга тушадиган юкнинг миқдори 1000 кгс/м2 гача) иқтисодий жиҳатдан афзалроқ ҳам бўлиши мумкин. Агар улардаги ишлаб чиқариш жараёни зарарли моддалар қўлланилиши ёки чиқиндилар ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлмаса, кўп қаватли саноат биноларини шаҳар худудида ҳам жойлаштириш мумкин. Бу эса, инженерлик тармоқларига сарфланадиган харажатларни ва меҳнат сарфини камайтиришга имкон беради. Қурилиш майдони тежалади.
Кўп қаватли саноат биноларининг план ечимлари одатда оддий тўртбурчак шаклида бўлади. Уларни унификациялаш ва т и п л а ш т и р и ш и м ко н и б о р. Б и н о л а р л о й и ҳ а л а р и н и унификацияланган типовой секция (УТС) лар асосида бажариш мумкин. Кўп қаватли бинонинг эни қанча катта бўлса, унинг иқтисодий самарадорлиги ўшанча кўп бўлади.
Кўп қаватли саноат биноларида ишлаб чиқариш майдонини зоналарга бўлиш бинонинг баландлиги ва эни бўйича амалга оширилади. Масалан, биринчи қаватда оғир технологик ускуналар билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар омборлари, маъмурий-маиший хоналар жойлаштирилгани маъқул. Юқоридаги қаватда катта пролёт, осма ва кўприк кранлар билан жиҳозланиши талаб қилинадиган ҳамда портлаш хавфи бор, ҳавога зарарли чиқиндилар ажралиб чиқарадиган ишлаб чиқариш жараёнлари жойлаштирилгани мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Биринчи ва охирги қаватлар орасидаги қаватларда горизонтал бўйича зоналарга бўлиш асосан хоналарни табиий ёритиш шартларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бинонинг ташқи деворидан ўртасига қараб аввал табиий ёритиладиган, кейинчалик қўшма усулда ёритиладиган ва охирида сунъий усулда ёритиш мумкин бўлган ишлаб чиқариш жараёнларини жойлаштирилади.
Бинонинг ўрта кисмида зинахоналар, лифтлар, махсус технологик кўтариш воситалари (нориялар, элеваторлар ва шунга ўхшаш), кўшимча омборхоналар жойлаштирилиши мумкин.
Кўп каватли саноат бинолари мунтазам ва номунтазам хажмий- план тузилишига эга бўлиши мумкин.
Саноат биноларидаги технологик жараёнларнинг турли- туманлигига карамай, план ечимида ва конструктив ечимида унификациялаш коидаларидан фойдаланиш мумкин.
Саноат бинолари хажмий-план ва конструктив ечимларини унификациялашнинг икки шакли мавжуд: Тармоклар бўйича ва тармоклараро унификациялаш.
Унификациялаш дастлабки даврларда маълум тармоқлар бўйича амалга оширилган бўлса, кейинчалик унификацияланган хажмий-план ечимларини турли тармоқлар учун қўллашга ўтилди.
Келгусида тармоқлараро унификациялашдан турлараро унификациялашга ўтиш устида иш олиб борилмоқда. Масалан, ҳозирги пайтда саноат, қишлоқ хўжалик ва граждан биноларида кўллаш мумкин бўлган қурилиш конструкцияларининг ягона каталогини яратиш мўлжалланмокда.
Унификациялаш бошлангандан бери бир неча: Чизикли, фазовий ва хажмий унификациялаш боскичларидан ўтилди.
Чизиқли унификациялаш саноат биноларининг айрим ўлчамларини (пролёт, баландлик ва х.к.) унификациялашни назарда тутган бўлса, фазовий унификациялаш туфайли пролёт, шаг ва баландлик параметрларининг бирикмалари сони камайтирилиб маълум габарит схемалар ишлаб чиқилган.
Ҳажмий унификация конструкциялар ва буюмларнинг типлари сонини чеклаш имконини берди. Бундан ташқари бинолар типлари сони ҳам қисқартирилиб, биноларни блоклаштириш ва прогрессив технологик ечимларни тадбиқ қилишга имконият яратилди.
Шундай қилиб, меъморлар қўлида ижод қилиш учун бой материаллар бор.
Ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг ўзгача структуралари, корхоналар худудларини рационал режалаш чиройли эҳтиросли композицияларни, фазо-маконни меъморий ташкиллаштиришни, ҳақиқий бадиий саноат ансамбеллари яратиш имконини беради.
Саноат корхоналарини композициясини шакллантириш ма салалари, саноат биноларини, иншоотларини ва комплексларини тўғри компоновкасини ишлашни билиш, тажрибали, меъморнинг амалий ишда энг мураккаби ва қийинидир.
Шунинг билан бир қаторда, айниқса муҳими, шунчаки меъморий композиция бу ишлаб чиқариш жараёнини ва қурилишни асосий афзалликларини ўзида мужассамлаштирган, фазо-маконни ташкиллаштиришни олий формасидир. Булар функционаллик, структуралик, комфортлилик, иқтисодчилик ва бадиий чиройлилик.
Лойиҳа ечимининг иқтисодлилиги тўғрисида қайғуриш, худуддан фойда ланишнинг мақс адга мувофиқ равишда боғлиқлиги, бинони ҳажми, материал ва кам меҳнатлилиги, ёритишни маблағи, иситиш ва шунга ўхшаш ҳакозолар, меъморнинг касб фаолиятини зарурий таркиби ҳисобланади.
Лойиҳалаш жараёнини енгиллатиш ва тезлаштириш омиллари ва йўлларини излаш натижасида, ташкиллаштиришни янги усуллари ва айрим ҳолларда, автоматлаштириш воситаларини жорий қилиш шунинг билан бирга электрон ҳисоблаш техникаларини ҳаракатга келтириш имконини беради.
Шундай қилиб янги типдаги саноат корхоналарини пайдо қилишда меъмор юқори натижаларга фақат илмий асосланган ва комплекс ечимга, функционал техник, ижтимоий иқтисодий ва композицион бадиий саноат архитектураси муаммоларини ечишга эришади.
Бесплатный фрагмент закончился.
Купите книгу, чтобы продолжить чтение.