12+
Миллий истиқлол ғояси

Бесплатный фрагмент - Миллий истиқлол ғояси

Асосий тушунча ва тамойиллар плакатлар альбоми шаклида (Услубий қўлланма)

Объем: 66 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

И. С. Байджанов

МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ ҒОЯСИ

асосий тушунча ва тамойиллар плакатлар альбоми шаклида

(Услубий қўлланма)

Ушбу китоб муаллифи, меъморчилик фанлари номзоди И.С.Байджанов «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”ни ўқитишда плакатлар альбомидан мактабларда, лицей ва коллежларда, шунингдек, бошқа таълим –тарбия, маданий маърифий муассасалар ходимлари маъруза ва суҳбат матнларини, дарслик қўлланмаларни тайёрлашда, махсус маънавият ва маърифат хоналарини безашда, ушбу китобда ифодаланган плакатлар альбоми билан тўлғазишни ташкиллаштириш, услубий манба сифатида тавсия этилмоқда

Унда «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар”и ўқувчиларга иллюстрация ва схемалар асосида содда, енгил, тушунарли қилиб ифодаланган

Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган

«Миллат бор экан, миллий давлат бор экан

унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф

одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш,

унинг устидан ҳукумронлик қилиш, унинг бойлик-

ларидан ўз манфати йўлида фойдаланишга қаратилган

интилиш ва харакатлар доимий хавф сифатида

сақланиб қолиши муқаррар.

Шу маънода, бундай хавф –хатарларга қарши асосий

қурол сифатида юртимизда яшаётган ҳар бир инсон,

аввало, униб-ўсиб келаётган янги авлоднинг ҳар

томонлама баркомол, иродаси бақувват, иймони

бутун бўлиб вояга етиши

учун кенг жамоатчилик ва аҳолимиз ўртасида

маънавий-маърифий фаолиятимизни юксак даражага

кўтаришнинг аҳамияти беқиёсдир»

Ислом Каримов

Миллий истиқлол мафкурасини
халқимиз қалби ва онгига сингдириш

Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт стратегиясини, ўзбек халқининг буюк давлат барпо этиш борасидаги мақсад-муддаоларни, миллий истиқлол мафкурасининг моҳиятини кенг жамоатчиликка ҳар тамонлама тушинтириш долзарб вазифалардан биридир.

Истиқлол мафкурасини одамлар қалби ва онгига сингдиришда жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиш, таълим-тарбия, тарғибот ва ташвиқотнинг самарали усул ва воситаларидан оқилона фойдаланиш тақозо этилади. Миллий истиқлол мафкурасини ёшлар қалби ва онгига сингдириш таълим- тарбиянинг турли шакллари орқали амалга оширилади. Бу борада кўргазмали қуроллардан фойдаланиш жуда катта самара беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавият ва маърифат”жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самародорлигини ошириш тўғрисида”ги фармонида”Маънавият ва маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий, устивор йўналиши деб ҳисоблансин”деб белгилаб қўйилган.

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, амалга оширилаётган ислоҳотларни янада такомиллаштириш ва унинг самародорлигини таъминлаш шароитида ёш авлодни, шу жумладан талаба ўқувчиларни ҳар тамонлама етук, давр талабларига тўла жавоб берадиган янги типдаги юқори малакали мутахассис, шу билан бирга маънавий маданий, аҳлоқий руҳий ва жисмоний жиҳатдан баркамол, Ватанга, эл юртга садоқатли кишилар қилиб тарбиялаш долзарб масалалардан биридир.

Бу масалаларни ҳал қилиш учун ўқув юртларида ўқув ишларини янада такомиллаштириш билан бирга маънавий ва маърифий масалалар билан шуғулланувчи буғунлар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш, унинг мукаммал тизимини вужудга келтириш, унга аниқ ва малакали раҳбарликни амалга ошириш ҳам зарур.

«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» асарини пухта ўрганиш мақсадида уни қизиқарли, содда ва енгил, тушунарли бўлишлигини таъминлаш катта аҳамиятга эга. Шуни инобатга олган ҳолда «Миллий истиқлол ғояси; тушунча ва тамойиллар”ни янгича услубий қўлланма шаклида, иллюстрация ва схемаларда ифодалашни 2001 йида харакати қилинди. Бу борада ўқув юртларида махсус маънавият ва маърифат хоналарини ташкиллаштириш юқори самара беради. Ушбу хоналарда плакатлар альбоми катта форматда чиройли қилиб безалиши ва ёшларни ушбу хоналарда баҳс мунозараларни доимий равишда ўтказилишини таъминлаш уларнинг қалбида ва онгида катта таассурот қолдиради.

Ўқув юртларидаги маънавий ва маърифий масалалар бўйича директор ўринбосарлари қуйидаги бўлимларга раҳбарликни ушбу безатилган хоналарда олиб борса мақсадга мувофиқ бўларди. Маънавий-маърифий масалалар бўлими, республика «маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг ўқув юртидаги бошланғич ташкилоти, факультетлараро ижтимоий- гуманитар кафедралар, фуқоралар мудофааси бўлими, жисмоний тарбия ва спорт кафедраси, маданият клуби, кўп нусхали газета бўлими, талабалар уйлари мажмуаси, жамоат комиссияси бу ишларда алоҳида ташаббускорлик кўрсатишилари лозим.

«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» ушбу китобда бешта бўлим 51 та плакатлар альбоми шаклида ўз ифодасини топган. Китоб кенг жамоатчиликка мўлжалланган

«Миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойиллар» (Плакатлар альбоми шаклида)

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.