12+
Меъморлар маскани

Бесплатный фрагмент - Меъморлар маскани

Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади

Объем: 46 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Сўз боши

Қўхна ва ҳамиша навқирон Хоразм воҳаси бўйлаб кезар экансиз, ёхуд унинг билан яқиндан танишар экансиз, меъмор бу қадим ўлкада ниҳоят ардоқли ва қадрли касб эгаси эканлигига гувоҳ бўласиз. Бир-биридан муҳташам бинолар, саройлар, қасрлар бунёд этиш меъморлар, қурувчилар ақли-заковати, билими, маҳоратига боғлиқ эканлигини пайқаб оласиз. Биргина Хива обидаларига назар ташлаганингиздаёқ, меъморчилик воҳа ҳунармандчилигининг гултожи эканлигига иқрор бўласиз. Кейинги даврлар мабойнида қад ростлаган қатор замонавий иншоотларда ҳам ота-боболаримизнинг ана шу нодир касбга садоқат ва мухаббати мужассам эканлиги намоён бўлиб турибди.

Ушбу китобда Хоразмда меъморлар, қурувчи кадрлар тайёрлашдек улуғ вазифани шараф билан адо этиб келаётган Урганч қурилиш колледжи тарихи, унинг жўшқин ва қайноқ фаолияти ҳақида мароқ билан ҳикоя қилинади. Кўплаб ёш мутахассисларни мустақил ҳаётга йўллаётган билим юрти жамоасининг ибратли ишлари китобда ўзининг ёрқин ифодасини топган. Рисолада меъмор масъулияти, қурувчи қадри ҳақида фикр юритилади. Чуқур мулоҳаза ва мунозарага, баҳсга чорлайдиган ўринлар ҳам мавжудки, бу рисола мундаражасини бойитишга хизмат қилган.

Китоб муаллифи ҳақида икки оғиз сўз:

Ибадулла Байджанов — Хоразмнинг иқтидорли меъмори. Ўз соҳасининг билимдони. Хоразм тарихида биринчи бўлиб меъморчилик фанлари номзоди унвонига сазовор бўлган. Республикада кўзга кўринган мутахассис архитектор. Изланувчан, истеъдодли олим. Ташкилотчи раҳбар. Ундаги бу фазилатлар 15 йилдан ортиқроқ Урганч шаҳар бош архитектори вазифасида ишлаб, шахар бош режасининг тараққий қилишида воҳа марказининг чиройли ва кўркам ҳолда шаклланишида намоён бўлди. Хусусан аэропорт, темирйўл вокзали, марказий универмаг, қатор микрорайонлар, маданий маиший бинолар бунёд қилинишида И.С.Байджановнинг ҳиссаси катта. 1988 йилда Урганч қурилиш техникумига директор қилиб тайинланганидан кейин ҳам жўшқин ва самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Шахсан И. С. Байджановнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси остида техникум колледжга айлантирилди. «Архитектура», «Халқ хўжалигини ривожлантириш ва иқтисод», «Қурилишни кўкаламзорлаштириш каби мутахассисликлар бўйича янги бўлимлар очилди. Колледжнинг янги ўқув биноси қад ростладию Боғ гулзорлар яратилди.

Коллледжга мана шундай иқтидорли, элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир инсоннинг раҳбарлик қилаётгани ва ўз жамоасида аҳиллик, уюшқоқлик, тадбиркорлик, ташаббускорлик муҳитини шакллантираётгани қувончлидир. Билим юртининг ўттиз йиллик юбилейи айёмида мен бу аҳил жамоага мустақил республикамизнинг янада гуллаб яшнашига, тобора мустаҳкамлана боришига қўшадиган ҳиссаларингиз ошаверсин деймиз!

Воҳамиз, ҳур диёримиз кўрки таровати Сизларнинг шарафли меҳнатингизу ижодингизга боғлиқ! Тўйингиз муборак бўлсин!

Р.М.Ахмедов

Хоразм вилояти бош маъмори Ўзбекистонда

хизмат кўрсатган архитектор

Хоразм бунёдкорлар эли

Халқимизнинг ажойиб удумлари бор. Яхши кунларда, тўй-томошаларда бир-бирларини чин дилдан қутлайдилар. Кўнгилдаги эзгу ниятларини изҳор қилиб, аввало эл-юртга тинчлик, омонлик, фаровонлик, дастурхонларга қут-барака тилайдилар. Албатта, бундай самимий қутловлар бирон-бир катта иншоот, замонавий бинолар қурилиб фойдаланишга топширилганида ёхуд ҳовли тўйларида ҳам тез-тез қулоққа чалиниб туради. Ана шундай лаҳзаларда қурувчилик, меъморлик касби ниҳоятда фахрли ва шарафли касб эканлигидан қувонаман. Бутун вужудимни ифтихор туйғулари чулғайди. Элдошларимнинг яшашлари, ўқиш, дам олиш, меҳнат қилиш учун хизмат қиладиган қанчадан-қанча бинолар қурилишида иштирок этдим. Уларни фойдаланишга топшириш тантаналарида қатнашдим. Ўша бахтиёр лаҳзаларда хаёлимдан қадим аждодларимиз томонидан бунёд этилган мухташам иморатлару, салобатли деворлар, сарою қасрлар, масжид мадрасалар, минораю карвонсаройлар ўтади. Уларни қуриш учун чекилган заҳматлар, машаққатлар ташвишларни ҳис қиларканман, бир эзгу фикр уйғонади: меъморлар меҳнати азал-азал эл эътибори ва эъзозида бўлган! Бу меҳнат халқимиз кўз ўнгида яхшилик ва гўзаллик тимсоли бўлиб гавдаланаверади.

Қадрдон колледжимизнинг ўттиз йиллик тўйи арафасида бу туйғулар яна бир бор қалбимда туғён урди, қўлимга қалам тутказди. Бобомерос касбу кор — меъмор қурувчилик, унинг қадим тарихию бугунги аҳволи тўғрисида ҳикоя қилишга ундади. Қадимги Хоразм илмий манбаларда қайд қилинишича Ўрта Осиёнинг Амударё этакларидаги қудратли давлати бўлган. Жуда қадим замонларданоқ (Қадимги Хоразм маданий тараққиёти неолит давридан — эрамиздан аввалги 4—6 минг йилликнинг бошлари) каналлар қазилиб, суғориш ишларининг авж олиши, турмуш тарзининг яхшилани боришига, тўкин-сочинликка, биробарин маданиятнинг гуллаб-яшнашига замин яратган. Қурилиш-меъморчилик жабҳасида улкан ўзгаришлар бўлганлиги археологларнинг илмий изланишлари хулосаларида қайд этилган. Жумладан, Ахмонийлар давлати томонидан илгари сурилган шаҳар қурилиши ўзига хос: Улар шаҳарни баланд деворлар билан ўраб олиш ҳар бурчакда минора ва дарвозалар бўлиши зарурлигини таъкидлаб, буни ўзлари амалда жорий қилдилар. Пировардида бу ғоя кейинчалик янада ривожлантирилиб, салобатли деворлар билан қуршаб олинган тўғри бурчак шаклидаги қудратли шаҳар-қальалар тикланишига олиб келган. Тарихнинг гувоҳлик беришича, ўша давр обидаларини, иморатларини яратган меъморлар, қурувчилар хандаса (геометрия) илмини чуқур билганлар. Қурилишда мутаносибликнинг турли услубларидан самарали фойдаланганлар.

Милоддан аввалги 1 минг йиллик ўрталаридан араб истилосигача ўтган давр мобайнида Хоразмда монументал меъморчилик тараққий топган. Жонбосқальа, Қўйқирилган қальа, Тупроққальа қолдиқлари шуни кўрсатидики, хоразмлик меъморлар ва тасвирий санъат усталари ниҳоятда юксак дид ва маҳорат билан ишлаганлар. Хукмдорлар яшайдиган қароргоҳлар, саройлардаги ҳашамдор безаклар архитектура иншоотларига уйғун ҳолда ишланган.

Антик Хоразм шаҳарчалари тўғри бурчакли қилиб, аниқ режалар асосида бунёд этилган. Шаҳарни қалин, баланд пахса деворлар билан ўраш расм бўлган. Мудофаани мустаҳкамлаш мақсадида деворларнинг ташқи томонлари остига хандаклар қазилган. Бу давр (эрамиздан аввалги 1 минг йилликнинг биринчи ярми) маълумотлари жамланган энг қадимий ёзув обидаси ҳисобланган «Авесто» китобида хоразмлик меъморлар меҳнати ҳақида маълумотлар берилган. Хуллас, меъморчилик азалдан хоразмликларнинг қон-қонига сингиб кетган бобомерос касб эканлиги шак-шубҳасиздир. Буни кўхна ва ҳамиша навқирон Хива ёдгорликлари ҳам исботлаб турибди. Қайси бир обидага кўз ташламанг, унда юксак дид, нафосат ва гўзаллик мужассам. Ўз замонасининг энг яхши меъмори ҳисобланган уста Нурмуҳаммад Тошҳовли қурилишида катта хизматлар қилган бўлса, Абдуллажон деган машҳур меъмор Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, қўхна Арк ва бошқа қатор обидаларни бунёд қилишга беқиёс ҳисса қўшган. Хоразм меъморчилигига оид услубларни ривожлантиришда ҳормай-толмай меҳнат қилганлардан яна бири Рўзимат Машариповдир. У оддий пахса девор қурадиган устадан катта меъмор, етук наққош даражасига кўтарилган. Уни халқ орасида «Рўзимат бобо» дея эътироф этишган. Ичон қальа сарой-мадрасалар қурилишида фаол иштирок этган. Полвон Қорий, Мамат Махрам, Хусайинбек мадрасалари, Қўша дарвоза, Нуриллабой, Тозабоғ саройи қурилиши ва безатилиши юмушларига бош бўлган. Шўро даврида Урганч, Мангит, Гурлан, Хазарасп ва бошқа жойларда давлат муассасалари, касалхоналар, пахта заводлари қурилишига раҳбарлик қилган. Хивада ташкил этилган «Умид» артелида ёғоч, ганч, меъмор ўймакорлиги ва наққошликдан сабоқ берган. Тошкентдаги Алишер Навоий номли Академик театр биносини безашда қатнашган. 60 ёшида Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини таъмирлаган нозик ва машаққатли ишга бошчилик қилган. Ҳозир Хивада Хоразмнинг бу машҳур меъмор ҳунарманди номига кўча қўйилган. Унинг ишларини ўғли Самандар невараси Жуманазарлар давом эттиришаяпти.

Каримберган Раҳимов, Юсуф Худайберганов, Бекчан Яқубов, Каримберган Полвонов, Одамбой Бобожанов, Одамбой Ёқубовларнинг ҳам Хоразм меъморчилигини ривожлантиришда хусусан Хивадаги ноёб обидалар умрини узайтиришдаги хизматлари каттадир. Шунингдек, Худайберган Полвонов, Эшмуҳаммад Худайбердиев, ака-ука Вафо ва Болта Мирзаев, Ҳожиниёз Саидниёзов, Матёқуб Жонибеков, Худайберган Матчанов каби Хоразм меъморчилиги асосчилари номларини фахр билан тилга олса арзийди. Уларнинг меҳнатлари воҳадаги йирик иншоотлар, биноларда дастхат мисоли муҳрланиб қолган.

Хоразм бунёдкорлари яратувчилар эди. Архитектура иншоотларининг асосий ижодкори ва бунёдкори халқ, халқнинг пешқадам вакиллари ҳисобланади. Шу боисдан ҳам архитектура тараққиётининг туб негизида аввало халқ мехморчилиги услублари устун туради. Жамиятнинг ривожлана бориши сайин архитектура иншоотлари, бинолар йирик қурилиш мажмуалари тури ва кўриниши ҳам ўзгариб, замонавийлик касб этаберади. Халқнинг миллий услублари, турмуш шароити, маданияти ва табиий шароит бунёд этиладиган иншоотларда ифодасини топади. Натижада туб аҳоли манфаатларига мос иншоотлар, бинолар қад ростлайди. Хоразмда бу борада фидойилик намуналари кўрсатган меъморчилик ишларини ривожлантиришга йўл очиб берган шу улуғ иш устида турган азиз инсонлар кўп. Шулардан бири Меҳнат Қахрамони Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Искандар Дўсовдир. У урушдан қайтиб келгандан сўнг — 1945 йилдан бошлаб то умрининг охиригача 1976 йилнинг ноябрь ойига қадар Богот туманидаги Наримонов номли жамоа хўжалигига раҳбарлик қилди. Унинг бевосита иштироки ва раҳномалигида колхоз йил сайин юксала борди. Айниқса қурилиш жабҳасига зўр берилди. Қишлоқ марказида минг ўринли санъат саройи, икки қаватли «Бахт уйи» беш минг томошабинга мўлжалланган стадион, қатор маданий-маиший бинолар, обод ва кўркам посёлкалар меъморчиликнинг сўнги ютуқлари асосида қад ростлади. Бу колхоз шухрати собиқ Иттифоқ ва хорижий мамлакатларга тарқалди.

Мен хизмат ва касбим тақозасига кўра бу улуғ инсон билан учрашиш ва ҳамсуҳбат бўлиш бахтига мушарраф бўлганман. Искандар ака энг аввало қурилиш лойиҳасига жиддий эътибор берарди. Зарур бўлса пойтахтдан энг тажрибали меъморлар, лойиҳачи муҳандисларни олдирар, уларнинг фикр-мулоҳазаларини албатта инобатга оларди. Кейин иш устида шахсан ўзи бош бўлар, қурувчиларга барча шароитларни яратиб бериш учун жонкуярлик қиларди. У қурилиш бригадаси ташкил қилиб, унга қўлидан иш келадиган уста кишиларни, ўз касбининг фидойиларини йиғди.

Техника транспорт воситалари билан етарлича таъмирлаш чораларини кўрди. Бугунги кунда ҳам Нариманов номли колхоз жамоли воҳа кўркига кўрк қўшиб, яхшидан қолган боғ бўлиб, гуллаб-яшнаб турибди. Дўсовнинг издоши Хива туманидаги Фрунзе номли жамоа хўжалиги раиси Рўзмат Мадаминов (ҳозир бу колхоз унинг номи билан аталади) ҳам қурилиш ишларига жуда катта эътибор бериб, ўзидан қутлуғ излар қолдирди. Катта маданият саройи, стадион, боғча ва мактаблар, консерва заводи қурилишига бош-қош бўлди.

Меъморлар, қурувчилар билан бирга тинмай елиб югурар, элдошларига қулай шароит яратиб бериш йўлида астойдил жон куйдирарди. Ҳозирги кунда марҳум Рўзмат Мадаминовнинг ўғли олий маълумотли мухандис қурувчи Матёқуб Мадаминов отаси номидаги жамоа хўжалигига бошчилик қилмоқда ва падарибузруквори ишларини давом эттириб, қишлоқда янги-янги замонавий иншоотлар қурилишига эътиборни кучайтирмоқда.

Воҳа шаҳар ва қишлоқларида бундай ҳайрли ишларга диққат эътибор бераётган халқпарвар инсонларни учратиш мумкин. Урганч, Дружба шаҳарларида, Богот, Ҳанқа, Кўшкупир туманларида қатор йирик замонавий иншоотлар қад ростлади. Бунга Хонқа туманидаги Охунбобоев номлижамоа хўжалигида амалга оширилган ишлар мисол бўла олади. Жамоа хўжалигига қайси томондан кириб борсангиз ҳам кўзингиз аввало боғларга тушади. Айниқса баҳор фаслида қадам ранжида қилгудек бўлсангиз, ўзингизни бамисоли жаннатда тургандек ҳис қиласиз. Мевали дарахтлар гуллаган, қушлар чуғур-чуғури, яшиллик, сувларнинг шарқираб оқиши ҳамма-ҳаммаси кўнглингизни кўтариб, қалбингизда эзгу орзу-умидлар уйғотади. Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар хотираси учун бунёд этилган кўркам боғ, боғнинг қоқ ўртасида уруш қатнашчиларига ўрнатилган ёдгорлик салобат билан қад ростлаган. Санъат саройи, боғчалар, мактаблар бошқа замонавий иншоотлар Хоразм меъморчилигининг ёрқин намуналари эканлигидан далолат бериб турибди. Бир-биридан шинам, обод, гўзал посёлкаларда истиқомат қилаётганлар учун барча қулайликлар муҳайё: газ, водопровод, радио, телефон хизматидан баҳрамандлар.

Бироқ мутахассис сифатида айтишим мумкинки ҳамма жойда ҳам бундай шароит ва манзарани учратиш қийин. Барча туманларда ҳали замонавий архитектура талабларига мос равишда игшоотлар, маданий-маиший бинолар, турар-жойлар қурилган деб бўлмайди. Шаҳарларда ҳам гулзорлар, хиёбонлар, дам олиш масканлари, тўйхоналар яратиш керак. Айниқса бунга миллий эҳтиёжларимиз ва қадриятларимиз эътиборга олиниши лозим. Қурилиш соҳасида қилинадиган ишлар кўлами кенг. Аҳоли сони йилдан-йилга ошиб бораяпти. Шунга яраша қурилиш ишларини авж олдиришга талаб ўз-ўзидан ошиб бормоқда. Хоразмга етук ўз касбининг усталари бўлган қурувчилар, лойиҳачилар, меъморлар керак. Зеро малакали мутахассислар тайёрлайдиган махсус билим юрти очиш масаласини ҳал этиш даври етиб келган эди. Бу борада дастлабки қадамлар ташланди.

Қутлуғ даргоҳ

Урганч қурилиш техникуми очилди!

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.