12+
Маънавият сарчашмаси

Бесплатный фрагмент - Маънавият сарчашмаси

Услубий қўлланма

Объем: 34 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее
О книгеотзывыОглавлениеУ этой книги нет оглавленияЧитать фрагмент

МАъНАВИЯТ — БОШ МЕЗОН

Маънавият — инсоннинг, ҳалқнинг,

жамиятнинг, давлатнинг куч — қудра-

тидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-

саодат бўлмайди.

И. Каримов.

Мустақиллигимизнинг биринчи йиллариданоқ одамларда маънавиятнинг бебаҳо ҳусусиятларини шакллантиришга асосий диққат-эътибор қаратилди. Аждодларимиз томонидан яратилган ғоят улкан, тенгсиз маънавий ва маoрифий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклаш, яна ҳалқимизнинг ўзига қайтариб бериш давлатимиз сиёсатининг муҳим масаласига айланди. Айниқса бу тушунчани ёшлар онгига чуқур сингдириш ҳаётий ва долзарб вазифа эканлиги алоҳида таъкидлаб келинмоқда. Бу Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳнамолиги билан яратилган «Таълим тўғрисидаги қонун», шунингдек, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да ҳам ўз ифодасини топган. Негаки, Элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир инсонларда маънавият тушунчаси болаликданоқ шакллана беради ва улар ўзларининг оиласига дўст-ёрларига, Ватанга бўлган меҳр — муҳаббати, садоқати, иҳлос эътиқодини амалий ишлари билан намоён қилиб борадилар. Зеро, сўз ва иш бирлиги маънавияти юксак инсонларнинг дил амри, қалб даъватига айланади. Улар ўтиб борувчи ВАҚТнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланишга, ўзларидан яхши ном, эзгу ишлар қолдиришга ҳаракат қиладилар.

Коллежимизда шу боисдан ҳам энг аввало маънавий жиҳатдан етук, баркамол мутахассислар тайёрлашга бош вазифа деб қаралади.

Қайси фан ўқитилмасин ёки амалий машғулот ўтказилмасин халқимизнинг маънавий қадриятлари ёшлар онгига сингдириб борилади. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» марказининг Хоразм вилоят бўлими томонидан коллежимизда маънавий — маърифий тадбирларнинг изчил йўлга қўйилганлиги эътироф этилди. «Маънавият ва маърифат» хонаси танловда ғолиб деб топилиб, биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Маънавий — маърифий ишларни намунали йўлга қўйганлигимиз туфайли коллежимиз республика ўрта махсус касб- ҳунар таълими марказининг махсус буйруғига кўра таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тажрибадан ўтказишга мўлжалланган тажриба — синов майдонига айлантирилди. Шу муносабат билан турли кўрик кенгашлар, йиғилишлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашиши одат тусига кириб қолди.

2004 йилнинг 13—15 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, ўрта махсус касб- ҳунар таълими республика маркази, Хоразм вилояти Хокими маҳкамаси ўрта махсус касб- ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ўқув муассасаларидаги маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарларининг икки кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоятидаги барча коллеж, академик лицейларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар. Қорақалпоғистон республи-касидан ҳам бир гурух ҳамкасбларимиз қатнашдилар.

Текшириш, кузатиш ва ўзаро тажриба алмашишлар жараёнида шу нарса аён бўлдики, аҳил жамоамизнинг ҳамжихатлиги, изланишлари бежиз кетмаяпти. Хар бир педагог ўз фани бўйича замон, давр талаблари даражасида пухта билимга эга бўлишлари билан бирга маънавий кўникма, малакага эга эканликларини машғулотлар жараёнида кўрсатиб келишмоқда. Коллежимизда амалга оширилаётган ибратли ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар бош мезони ҳам маънавиятга эътиборнинг ошиб боришида дея эътироф этилди.

Чиндан ҳам билимли ва малакали мутахассислар тайёрлашимизда маънавий ва маърифий йўналишдаги ишларни изчил йўлга қўйганлигимиз ижобий самаралар бермоқда.

Ўқув даргоҳимиз 1999 — 2000 ўқув йилидан янги мақом асосида иш бошлади. Қурилиш ва касб- хунар коллежига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб- хунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисидаги, «1999- 2003 йилларда академик лицейлар ва касб- хунар коллежларининг моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш тўғрисида»ги қарорларнинг қабул қилиниши мустақил мамлакатимизда авлодлар баркамоллигини ўйлаб, ёшларнинг билим ва касб- хунар малакаларини янада пухта эгаллашлари учун яратиб берилган кенг имконият, бебаҳо имтиёз, катта ғамҳўрлик бўлди.

Бугунги кунда коллежимиз республикамиздаги ўз мавқеи ва нуфузига эга билим ва касб- хунар коллежига айланган. Буни навбатдаги ўқув семинари қатнашчилари ҳам кузатиб ўрганишларига асосланиб, алоҳида таъкидладилар. Ишларимиз хақида билдирилган хар бир фикр, истак, эътироф эса бизга янада катта масъулият юклайди. Бугун кечагидан, эртага бугунгидан яхши, унумли, сифатли ишлаш доимий шиоримиз.

Айтиш мумкинки, коллежимиз йилдан йилга чирой очмоқда, ичкариси ва ташқариси ўтган икки йил мабойнида тўла қайта таъмирланиб, юксак эстетик дид билан безатилди.

Янги замонавий ўқув жихозлари, техник асбоб- ускуналар сотиб олинди. Илгари радиоэшиттириш тармоғи фаолиятини йўлга қўйган бўлсак, эндиликда тўрт каналли ўз ички телестудиямизга ҳам эгамиз. Яна бир диққатга сазовор янгилик — ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги бўлди. Бу ерда талабаларимиз умумқурилиш, дурадгорлик ишлари, газ таъминоти жихозларини йиғиш ва таъмирлаш, қурилиш- пардозлаш ишлари бўйича олган назарий билимларини амалда қўллаб, аниқ кўникмалар хосил қиладилар, бунёдгорлик жабҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ишлар тўғрисида муайян тушунча, тассавурга эга бўладилар.

Коллежимизга қабул қилинган талабалар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Икки ва тўрт қаватли ўқиш бино, спорт зали ва очиқ спорт майдонлари, 450 ўринли ётоқхона, шинам ошхона, 36 минг китоб фондига эга кутубхона ўқувчилар хизматида. 2003 йилда Хоразм вилоятида республика миқёсида ёшлар ўртасида ўтказилган «Умид ниҳоллари» спорт мусобақалари қатнашчилари ҳам коллежимизда яратилган бу қулайликлардан бахраманд бўлиб, мехмондорчилик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Коллеж Осиё тараққиёт банкининг таълим бўйича лойиҳасига киритилган бўлиб, бу самарали ҳамкорлик натижасида келтирилган 70 миллион сўмлик компьютер ва бошқа жихозлар таълим- тарбия жараёнини янги илғор педагогик технологиялар асосида олиб бориб, таълим ва касб- хунар ўргатиш сифатини ошириш имкониятларини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиши мўлжалланган ва бунинг натижасида коллежимиз дунёдаги энг илғор ва замонавий коллежлардан бирига айланиши муқаррар эканлиги кўзда тутилган. Бунинг учун эса педагогик жамоамиз етарли малака ва билимга, тажрибага эга. Олти нафар фан номзоди, 12 нафар олий тоифали, 247 нафар биринчи тоифали ўқитувчилар жамоаси ёшларга ўзлари танлаган касб малакаларини қунт билан ўргатмоқдалар. Айни пайтда юқорида таъкидлаб ўтканимиздек уларни маънавий баркамол инсонлар бўлиб етишишлари йўлида астойдил харакат қилмоқдалар.

Интернет тизимидан фойдаланиш кенг ва изчил йўлга қўйилган. Жаҳондаги ва ҳамдўстлик мамлакатларидаги таълим, касб-хунар тизимига оид қимматли тажрибалар узлуксиз равишда кузатиб борилади. Иш фаолиятимизда қўллаш мумкин бўлган янгиликлар, илғор тажрибалар ёзиб олиниб, қайта кўриб чиқилади ва улардан иш жараёнларида фойдаланилади. Япония, Германия, Голландия кабби мамлакатлардаги ўқув жараёнлари, Россия федерацияси олий ва ўрта махсус ўқув юртлари тажрибаларини муайян тарзда қўллаб, яхши натижаларга эришяпмиз.

Мустақиллик шарофати билан таълимни ахборот технологиялари, компьютерлар билан жиҳозлашга, айниқса интернет тизимидан фойдаланишга ката эътибор қаратилганлиги таълим-тарбия самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Турли таълимий ахборотларни жойларга тезкор етказиш мақсадида Модем, ахборотларни олиш ва узатиш бўйича Интернет тизимига ўтилганлиги ва бу жараён тобора такомиллашиб бораётганлиги мустақил мамлакатимизда баркамол авлод тарбиясига эътибор, ғамхўрликнинг кучайиб бораётганлигининг ёрқин ифодасидир.

Илғор педагогик технологияларни таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш маънавий баркамол мутахассислар тайёрлашга ижобий таъсир ўтказиши шак-шубҳасиздир. Кейинги йилларда ўқувчилар билим ва кўникмаларини рейтинг асосида назорат қилиш имтихон ва синовларни компьютер ёрдамида тест орқали амалга ошириш, таълим амалиётини диагностик таҳлил этиш, таълим муассасаларида маркетинг тизимидан фойдаланиш ва айниқса юқорида алоҳида таъкидлаганимиздек, интернет хизматидан ўринли қўлланиш каби қатор педагогик янгиликлар муайян муддатларда тажриба-синовдан ўтказилиб, махаллий шароит ва имкониятларга мослаштирилган ҳолда жорий қилинмоыда.

Коллежимизда мехнат қилаётган хар бир мутахассис муаллим ўз олдига «Таълим амалиётида қандай иш шакллари ва услубларидан воз кечдик ва уларнинг ўрнига қандай янгиларини қўлладик?», «Нималарни қандай қилиб такомиллаштириб боряпмиз?», «Нималарни янгилик сифатида ўз иш фаолиятимизда қўллаяпмиз?», «Мен ўз маънавиятимни бойитиб, дунёқарашимни кенгайтириб бориш учун қандай изланишлар олиб боряпман?» каби саволларни кўндаланг қўйиб, уларга ижобий жавоб бериш иқтидорига эга бўлишга харакат қиладиар. Бу борада маълум ютуқларга эришаётганимиз навбатдаги ўқув семинарида ҳам эътироф этилди.

Хар қандай ижтимоий-сиёсий тузумда ҳам маънавий-мафкуравий ишлар давлат ва жамият фаолиятининг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб келган. Муҳтарам Президентимиз ўзларининг нутқларида, асарларида такрор ва такрор таъкидлаганларидай, маънавий-мафкуравий ишларда изчиллик бўлмаса, иш сусайтирилса, лоқайдлик қилинса, жамият аъзолари онгида бўшлиқ пайдо бўлса бу умумий тараққиётимизга жиддий таъсир ўтказади. Демак, ёшлар онгига миллий истиқлол мафкурасини чуқур сингдиришимиз лозим. Мустақил фикрлайдиган, қаерда ва қайси касбда ишласа ҳам ота-она, устозлар ишончи оқлайдиган, элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир баркамол авлод ётказиб бериш энг муҳим вазифа. Бунинг учун ўқувчилар оддий хулқ-атвор қоидалари, мактаб, ўқув юрти худудида юриш-туриш, билим олиш, мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, компьютер ва бошқа замонавий техник ускуналардан фойдаланиш қоидаларини чуқур билишлари керак. Биз бу қоидалар ҳақида алоҳида стендлар ташкил қилиб, кўзга кўринарли жойларга илиб қўйганмиз.

Маънавий–маърифий ишларнинг изчил йўлга қўйилганлиги коллеж ташқарисида ҳам, ичкарисида ҳам ёққол кўзга ташланади. Давлатимиз рамзлари, юртбошимиз ҳаёти ва фаолияти, Ўзбекистонимизда истиқлол йилларида амалга оширилган улуғвор ишлар хақида хикоя қилувчи рангли, суратлар, маълумотлар, улуғ алломаларимизнинг илм, касб- хунар, инсоний фазилатлар хақида билдирган доно, ҳикматли сўзлари ёзилган папкалар, даъваткор шиорлар, кўргазмалар мавжуд. Булар коллежимизнинг ички ва ташқи кўринишига нафақат файз, чирой бағишлаб, балки устозу ўқувчиларга битмас-туганмас маънавий озуқа, мадад, рағбат, илҳом бағишловчи манба бўлиб хизмат қилаётганлиги ўз- ўзидан аён бўлиб турибди. Негаки, кўргазмали воситалар таълим тарбия самарадорлигини оширувчи синалган, ишончли ва таъсирчан манба ҳисобланади.

Маънавий-маърифий ишлар амалий жиҳатдан бошқа кўринишларда ҳам намоён бўлаётир. Редакцион ижодий гурух томонидан чиқарилаётган «Меъмор» газетаси саҳифаларида коллеж ҳаёти тўлақонли акс эттирилмоқда.

«Зодчий» кичик корхонаси билан ҳамкорликда юзга яқин юксак эстетик дид билан безатилган рангли плакатлар чиқарилди. «Соғлом авлод дастури», И.А.Каримовнинг Олий Мажлиснинг II- чақириқ биринчи сессиясида сўзлаган маърузаси асосида «Озод ва обод, эркин ва фаравон ҳаёт — пировард мақсадимиз», «Миллий истиқлол ғояси», «Давлат ва ҳуқуқ асослари», «Ўзбекистон келажаги буюк давлат», «Она ва бола Давлат дастури», Ўзбекистон харитаси фонида истиқлол йилларида эришилган ютуқлар тўғрисида, таълим стандартлари, синф раҳбари вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига оид, амалиёт ўқувига оид Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг ўрта махсус касб- хунар тизимига оид қатор қарорлари ифодаланган ва яна бошқа ўнлаб даврталаб, ҳаётий мавзудаги рангли плакатлар коллеж хоналарининг кўзга кўринарли жойларига илиб қўйилган. Ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам уларни мунтазам равишда кўриб- кузатиб кўнгилларига жо қилиб олганлар. Бундай плакатларни вилоятимиздаги бошқа ўқув юртлари ҳам харид қилишмоқда.

Мустақиллик йилларида жамоамиз ижодкор муаллимлари томонидан ўндан ошиқ илмий- маърифий китоблар, ўқув қўлланмалари нашрдан чиқди. «Маънавият ва маърифат», «Миллий истиқлол ғояси» хоналари, «Ҳуқуқий маърифат маркази» ишлаб турибди.

«Маънавият асослари», «Миллий истиқлол ғояси», «Ўзбекистон Конституциясини ўрганиш» курслари таълим тизимида алоҳида фан сифатида ўргатилмоқда. Бу фанларни чуқур ўрганиб, ўз таффакури ва дунёқарашини бойитган ўқувчилар эса ўз қадр-қиммати, хақ- ҳуқуқини яхши англаб, истиқлол берган буюк неъмат-Ватан мустақиллигини мустахкамлашга қодир инсонлар бўлиб етишадилар.

Коллежимизда эришилган ютуқлар, амалий ишлар, хусусан маънавий- маърифий тадбирларнинг бажарилиши хусусида ўқув семинарига ташриф буюрган меҳмонларнинг маълумотномаларида, дил сўзларида ифода этилган. Мархамат, танишинг!


Ўқув семинари гуруҳ раҳбарлари ҳикоя қиладилар


Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.