Тақризчилар
М.Б.Сетмаматов Урганч Давлат университетининг «Қурилиш ва архитектура» кафедраси мудири доцент, архитектура фанлари номзоди
Қ. Ахмедов Урганч Давлат университетининг«Қурилиш ва архитектура» кафедраси доценти, техника фанлари номзоди
Байджанов И. С.
«ЧЕТ ЭЛ ЗАМОНАВИЙ АРХИТЕКТУРАСИ»
(Ўқув қўлланма)
Аннотация
Ушбу қўлланмада ХХ асрнинг замонавий чет эл архитектураси ривожланишига қисқача умумлаштирилган маълумот берилган. Жаҳон архитектурасининг асосий йўналишлари очиб берилган. Ушбу жараёнларни характерли чизғилари, айниқса уларни келиб чиқиши сабаблари сиёсий ва иқтисодий ахвол билан боғлиқлигини кўрсатади.
Хорижий маъморларнинг ижодий асарларидан намуналар келтирилган, стил ва йўналишлари кўрсатилган. Қўлланма Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган келгуси меъморлар учун.
СЎЗ БОШИ
Жаҳон архитектура тажрибаларини келгуси архитекторлар биринчи курслардан архитектура тарихи жараёнларини ўрганиш, сўнгра эса катта курсларда замонавий архитектурага оид маърузаларини тинглайдилар, бу борада ушбу қўлланма уларга ёрдам беради.
Қўлланмада даврлар архитектураси ривожининг ўзига ҳос хусусиятлари, услубий ва бадиий маҳорат таснифи, меъморчиликнинг шаклланиш стил ва йўналишларни тамойиллари иллюстрацияларда келтирилган.
Мақсад — келгуси меъморларда санъат тарихи, архитектура тарихи, шаҳарсозлик тарихи ва назарияси бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир, Бунда талабалар назарий билимлар, амалий кўникмалар, меъморлик тарихи, архитектура ютуқлари, архитектура жараёнларига услубий ёндашувни ҳамда илмий дунё қарашни шакллантириш вазифаларини бажарадилар.
Педагог архитекторлар ушбу фанни, катта ҳажмдаги материалларини қисқа муддатларда ўқитишда, катта қийинчиликларга дучор бўладилар.
Ўқув қўлланма фақатгина талабалар учун бўлиб қолмасдан, шунингдек етакчи курсларда замонавий чет эл архитектурасини ўқитувчилари учун ҳам фойдалидур.
Талабалар чет эл замонавий архитектурасининг мураккаб жараёнини умумий томонлари билан чегараланиб қолмасдан, ҳар томонлама аниқ тасаввурга эга бўлишлари керак.
Катта ҳажмдаги материалларни албатта тизимлаштириш, мураккаб тарихий жараёнларни схемалар асосида шартли классификациялаш, баён қилиниши керак бўлган материалларни тартибга солади, стилларни йўналиш ва оқимларни алмашишини аниқлаб кўрсатади.
Ўқув қўлланма муаллифи ушбу холатларни тушуниб, архитектура тарихи стилларини механик равишда алмашиши деб қарамасдан, уларни ўзаро боғлиқлигини муқобил яроқлилик, ўзгарувчанлигини қўлланмада келтирган.
Ўқув қўлланма муаллифи ҳамма материалларни тўла қамрашни ўз зиммасига олмаган, бунда қисман давр билан боғлиқ сиёсий иқтисодий аҳвол ҳамда архитектура янгиликлари билан боғлиқ стил ва йўналишлар ёритилган.
КИРИШ
Архитектура тарихи, архитектура ёдгорликлари ва уларни яратган меъморларнинг ижодий биографияси бўлиб қолмасдан, пайдо бўлишнинг мураккаб жараёни, гуллаши ва стилларни алмашиниши тугаши ҳамдир.
Архитектура тарихи-бу стиллар тарихи ҳамдир. Архитектура тарихи ўзгарувчан ва ривожланувчидир. Бунда турли тенденциялар йўналишлар ва стиллар кураши бўлиб туради. Шунингдек уларда ўзаро харакатлар ва ўзаро таъсир этувчи жараёнлар кечади.
Бунда тарихий жараёнларни нотекис бориши таъкидланади. ХХ асрнинг ўтган даврларидаги йирик стиллар кўп сонли йўналишлар, айрим ижодий гуруҳлар стили, мактаб, устахоналар парчаландилар.
Формаларни эркин танлаш ижодий коллективларни стиллаштиришни пайдо қилиш учун харакатлардан ва ишонишдан воз кечишгача олиб келди.
ХХ асрнинг характерли чизғиси полистилизм бўлди. Архитектура стиллари кўп сонли ва кўп образлидир. Уларни тенглаш ва солиштириш архитектуравий стилларни кўпроқ кўзга ташланарли томонларини яратади.
Архитектура тарихининг бутун ривожланиш давомида уч йўл кўзга ташланади: янгиланган (реал); унга қарама қарши анъанавий (декоратив-бадиий), ва шунингдек синтетик, ўзида мужассамлаштирувчи рационал ва иррационал бошланиш.
Иккинчи чегара чизиқлари билан ўрта ҳолатни эгаллайди. Бундай бўлиниш табиий шартли характерни олиб юради, лекин архитектурадаги кўпланган стилистик йўналишларни аниқ тизимлаштиришга имкон яратади, асосийси уларни ривожланишини белгилайди.
ХХ аср архитектурасини баён қилиш тарих олдидан бошланади. Қисқа туғилиш обзори, тикланиш, Х1Х аср охири ХХ аср боши архитектуранинг ривожланиши чет эл мамлакатларида аҳамиятга эга уларни замонавий архитектура муаммоларини ижодий йўналтиришда.
Архитектура тарихини олдинги этапларини ўрганиш замонавий архитектурани шакллантиришни қонуниятчиликларини тушуниш имконини яратади.
Янги архитектуранинг келиб чиқишини замонавий деб аташ қабул қилинган, бу ҳолат Х1Х асрнинг иккинчи ярмида саноат фан ва техникани гуркираб ривожланиши таъсири остида бўлди.
ХХ асрни янги архитектураси бу даврда ижтимоий, иқтисодий, техник ва бадиий имкониятлари жамлаганди.
Рационал тенденциялар, архитектурада эклектикани стиллаштириш, бошқариш бўйича ўзича йўл очдилар.
XIX асрнинг иккинчи яримида асосий босим ўтказувчи стилистик йўналиш бўлиб ўртага эклектика чиқиб келди. Унга агарда хозирги куннинг таьбири билан айтсак, бу архитектура танлови (танлаш) тарихий постклассик вақт.
Эклектика, эклектизм келиб чиқиши турли бадий элементларнинг бирлашмаси, таркиби псевдостил мураккаб таркиблардир. Эклектика элементлари турли тарихий стиллардан олиниб, композицияси форма ва деталлари комбинацияси, санъатнинг турли эпоха даврларида ўзлаштирилган кенг танлов намуналари асосида бўлади.
Х1Х асрнинг иккинчи ярмида архитектурада эклектика мураккаб кўп таркибли стилларда бўлиб янги типдаги турар жойлар жамоат, саноат ва маданий бино ва иншоотларни безаш бўлди.
Х1Х асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европа мамлакатларидаги архитектурада эклектик стилизаторлик.
Х1Х асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада архитектурадаги рационализм.
Рационализм — архитектура йўналишларини бирлашмаси, замонавий фан ва техника ютуқларини жамиятнинг ва санъатнинг архитектура олдига қўйилган замонавий талабларга интилувчанлиги. Рационализм замонавий архитектурани асосий ғоявий ядроси таркибини ташкиллаштиради. Рационализмни эстетик асослари Х1Х аср охирида эклектизмга ва архитектура бу фасадларни безаш деган тушунчага қарши курашиш эди. Реализм оддийликка катта қадам қўйди пўлат каркаслардан, темир бетондан фойдаланишда, режаларни функционал асослашда.
Х1Х асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада архитектурадаги рационализм.
.
Х1Х аср охиридаги АҚШ архитектурасидаги рационализм.
Чет эл замонавий архитектурасининг шаклланиши ва вужудга келган шарт-шароитлар
Капитализм даври архитектурасининг бошланиши Х1Х аср ўрталари ҳисобланади. Бу даврда саноат тунтарилиши ХУШ асрнинг иккинчи ярми бошларига тўғри келди. Бу давр мустаҳкам сиёсий ва иқтисодий капитализмни етакчи Европа ва Америка мамлакатларда астойдил ўрнашганини тарихдан биламиз.
Капитализмнинг ривожланиши билан архитектуранинг ва унинг техник воситаларида ижтимоий ўзгаришлар рўёбга келди. Архитектурага бўлган буюртмалар асосан капиталистик эҳтиёжлардан шакллана борди.
Техника ва ишлаб чиқаришнинг ривожланишига эса буржуазия буюртмалари билан боғлиқ бўлиб унинг мақсади хусусий капитални тўплаш бўлди. Архитектура эса товарга айланиб фойда олиш манбаига айланди.
Архитектуравий лойихалар аньанавий стил ва формаларда амалга оширилди. Шунинг билан бир қаторда буржуазиянинг чиройлиликка бўлган қизиқишлари яъни реклама воситалари ва бошқалардан ўзининг шахсий афзалликларига эга бўлишга интилиши архитектурани анча янгича шакллантира бошлади.
Архитектурада рационал анъаналар ўсди, айниқса ишлаб чиқариш қурилишларида, ишчиларга мўлжалланган биноларда. Турар жойлар инқирози капиталистик жамият ривожланишида бир қаторда турди, қишлоқлардан ишчи кучларини оқиб келиши бунга сабаб бўлди. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган шаҳарларда, фабрикалар атрофларида янги трушобалар шакллана борди. Лекин бу трушобалар тартибсиз қурилган бўлиб ҳеч қандай шароитлар уларда йўқ эди.
Турар жойларни муаммоси буржуазия олдида чекланган доирада ишчиларга арзон турар жойларни кам доирадаги комфорт билан қурилишини масала қилиб қўйди. Шунинг билан бир қаторда буржуазия таркибидаги турар жойлар Особняк (алоҳида) пайдо бўла бошлади, булар асосан буржуйларни оила аъзоларининг эҳтиёжи билан боғлиқ маиший комфорт талаблари эди. Бу типдаги бой Особняклар (алоҳида) анъанавий типдаги шаҳарда ва усадебний дворян қасрларини қурилишларини аста-секин камайишига олиб келди.
Х1Х — ХХ аср турар жойлар кризисининг тўғридан-тўғри натижасида — «даромад келтирувчи» уйлар қурила бошлади. Кўп қаватли уйларни квартиралари аренда шаклида ишчиларга берилди. Катта даромад олиш мақсадида шаҳар ерларини максимал даражада қурилишлар билан зичлаштирилди. Натижада қудуқсимон типдаги тор уйлар кичик ҳовлиси билан пайдо бўлди. Бу уйларга табиий ёруғлик мутлоқ тушмас, вентиляция қилинмас эди.
Даромад уйлари асосан шаҳарларни марказий районларида қурилиб тарихий шаҳар структурасини ва шаклланган ансамблларни бузди.
Кенгайиш жараёнлари (урбанизм) саноат капитализми ривожи даврига тўғри келди ва юқори темпда кенгайди. Янги саноат корхоналари айниқса хом-ашё ёки ёқилғи қазиб олинадиган районларда ёки порт ва савдо билан шуғулланадиган шаҳарларда ривожланди. Буюк Британияда айниқса Лондон, Гладко, Шеффельд, Бирменгем ва бошқа шаҳарлар Францияда Париж, Лион ва Лилль Германияда Берлин, Гамбург, Мюнхень, Кельн. Урбанизм жараёнлари асосан қишлоқдан аҳолини кўчиб келиши ҳисобига саноат корхоналарига жойлашиши билан боғлиқ бўлди.
Арзон ишчи кучлари саноат корхоналарига оқиб келиши Х1Х аср иккинчи ярим йиллигида саноат корхоналари аҳолини кўпайишига олиб келди. Шаҳарлар ривожида темир йўл қурилишлари катта рол ўйнади, фақат ўз ресурслари билан чегараланиб қолмасдан бошқа жойлардан ҳам ҳом-ашё олиб келиб шаҳар иқтисодини тиклаш имконига эга бўлдилар.
Ғарбий Европада темир йўллар узунлиги 1850 йилдан 1900 йилгача 18 марта кўпайди. Парижда, Лондонда темир йўл қурилишлари янги кўчаларни очиш билан олиб борилди. Лондонда 1860 йилда паровой (буғ) метрополитен қурилиши билан анча транспорт хизмати енгиллашди. Ғарбий Европа мамлакатларида йирик шаҳарларда капиталистик иқтисодни бошқариш трестлар, акцияли жамиятлар, синдикатлар ва ҳакозалар билан бошқарилди.
Шу шаҳарларда давлат банклари ва ҳалқаро банклар жойлашди. Шаҳарлар буржуазия маданияти ва марказига айландилар шунингдек ҳар-ҳил кўнгил хушлаш жойларига буларни ҳаммаси шаҳарлар кўринишини ўзгартириб юборди. Характерли томонларидан бири ишчи яшаш жойларни солинишлари стихияли равишда бўлиб яшаш шароитлари яхши эмас эди.
Турар жой биноларини қурилиши ахоли сони ўсишига жавоб бермас эди. Давлат ва мунициполитет маблағ ажратиш имконига эга эмас эдилар, маблағлар асосан хусусий тадбиркорлар қўлида эди улар эса турар жойлардан қўшимча фойдаланар эди.
Юқоридагиларга қарамасдан Буюк Британия, Франция ва бошқа бир қанча Европа мамлакатлари ишчилар учун яхши намунали турар жой қурилишларини ташкил қилиш борасида анча ишлар қилдилар кварталлар ва арзон уйлар қурилди амалий эффект буларда бўлмади. Стихияли трушобалар қурилиши давом этаверди, кўримсиз жойлар катта шаҳарлар атрофларида пайдо бўлаверди.
Қурилишларни зичлиги ўсаверди, қуёш нурлари тушмайдиган вентиляция қилинмайдиган хоналар оша берди, водопровод, канализация ва (мусор) ахлатларни масалалари ечилмагандан кейин бу жойлар асосан туберкулёз касаллиги ва эпидемияларни келиб чиқишига сабаб бўлди, натижада кўп одамлар ўлиб кетди.
Турар жойларни етишмаслик кризиси транспорт билан таъминлашда ҳам бор эди. Шаҳарларни ўсиши билан улардаги қатнов ва юкларни ташиш ишлари ҳам оғирлаша борди. Шунга қарамасдан секин юрувчи отлар транспорти ҳаракатда эди.
Бу кризислар асосан пойтахт марказларида ўзини таъсирини ўтказмай қолмасди шунинг учун ҳам кўп жойларда таъмирлаш бир қанча ўн йилларга чўзилиб кетди лекин барибир тўла муаммолар ечилмади.
Х1Х аср иккинчи ярим йиллигида катта таъмирлаш ишлари Парижда олиб борилди. Французлар пойтахтини таъмирланиши бошқа Ғарбий Европа мамлакатлари тажриба сифатида қабул қилинди. Шунинг учун ҳам Париж таъмирланишини кейинроқ кўрамиз. Париж аҳолиси Х1Х асрда бир миллион эди. ХУШ асрда бир неча бор Парижни ўзгартиришга ҳаракат қилинишига қарамасдан барибир ўрта аср шаҳри бўлиб қолаберди ободонлаштириш ва санитария холати ва транспорт билан таъминланиши оғир ахволда эди.
Парижни тарихий маркази жуда зич жойлашганди. Кварталларда Сент-Онорэ, сент-Антуан кўчалари ва бош бозор атрофларида аҳоли зичлиги 1 гектар ерга 850 одам тўғри келарди. Турар жойлар эса жуда эски эди. Трушобалар Лувр, собор Ротр-Дам ва Грев майдони билан қўшни эди.
Текислик ва ободонлаштиришни йўқлиги эпидемия вақтида маълум бўлди. 1832 йил эпидемия холера 19 минг парижликларни ҳаётдан олиб кетди. 1847 йилда жанубий шарқий кварталларда 47% аҳоли ўлди, бунга сабаб шу ерда характерли қурилиши эди. (қисман таъсири).
Париж мунициополитети томонидан қўйилган қоидалар асосан жойларни баландлигини назарда тутарди (бош кўчалар буйича 17,6 м иккинчи даражали кўчалар буйича баландлик 7,8 метрдан 11,7 м қилиб белгиланганди)
Шу даврда кўчаларни ва ҳовлиларни кенглиги чегараланмаган эди. Ерлардан тўла фойдаланиш мақсадида ҳовли майдонини 2м. кв. қадар қисқартирганлар яъни бу ерлар ахлат ташлаш учун қилинган. Париж кўчалари жуда тор эди ўртача Париж буйича 12 метрни ташкил қиларди. Бу кўчаларда тез юрар от транспортини ҳал қилиш имкони йўқ эди, кареталар жуда секин харакат қиларди.
1853 йил қилинган ҳисоботлардан маълум катта Бульвардан суткасига 8,7 минг Елисей майдони проспектидан 4,0 минг экипаж ўтган. Бошқа кўчалар жуда тор иккинчи қатор ёки қаршидан келаётган транспортга мутлоқ йўл йўқ эди. Вокзалларда кареталар туришлари учун майдонлар йўқ эди.
Наполеонни император бўлиши ва Барон ж.э Осмон 1852 йил юрфакт сека департаментига ўтиши билан аста секинлик билан реконструкция ишлари бошлаб юборилди. 1850 йилда декрет асосида иш бошлади. (бу декрет 1952 йилда қисман ўзгартирилди)
Шу декрет негизида ободонлаштирилмаган ва санитария жиҳатдан талабга жавоб бермайдиган жойлар йиқилди ва уларни маблағлари эгаларига қайтарилди.
Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн
Х1Х ва ХХ аср бўсағасида архитектурада ва жамиятда қарама-қаршиликлар кучайди. Европада эклектик декорациянинг қабул қилинмаганлиги сабабли янги стил ўртага келди.
Янги йўналиш модерн — эклектик ва стилизаторлик реакцияси билан боғлиқ бўлди. Модерн бутун Европа бўйлаб жуда тез кенг доирада тарқалди.
Модерн — (янги, замонавий) -Х1Х аср охири ХХ аср бошларидаги Европа ва Америка санъати ва архитектурасидаги стиль. (ўзгача номи: Франция ва Англияда: ар нуво, Германияда: югендстиль, Австрияда-сецессион, Италияда: либерти, Испанияда модерниссимо). унинг ғоявий фалсафий асоси, неоромантизм, бунинг ғояси миссияси рассом ва архитекторнинг тинчлик бирлиги қурилишини яратишда.. Модерн асосида эстетик утопия бўлиб чиройлилик қонуниятчилигида дунёни қайта ўзгартириш интилуви бор эди. Модернга хос характер бу антиэклектика эди.
Модерн архитектураси синтетик бўлиб санъатни барча турларини бирлаштирди. Модернни ажратиб турувчи томонлар рационалистик ва иррационалистик тенденцияларни ва янгиликни ўзи баҳолаши тасдиқлаши бўлди. Модерн архитектурасида конструкцияларни эстетик қайта фикрланиш холати бор эди.
Модерн архитекторлари қуйидаги вазифаларни ечдилар: тарихий стиллардан воз кечиш, архитектуравий формаларни модернизациялаш, каркасдан фойдаланиш, айниқса замонавий қурилиш материаллари, конструкцияларига катта эътибор қаратилди, шунингдек шулар ичида пардозлаш (керамик плитка, қоплама ғишт).
Модерн 1890 йилларда пайдо бўлиб 1910 йилда саҳнадан тушди. Модерн — янгилик замонавийлик ишлари остида иш олиб борди.
Модерннинг характерли чизғилари органик тўлиқлик, тарихий стилларга ўхшатишдан тўлиқ воз кечиш, ёрқин архитектура тилини янгилаш.
Архитекторлар янги қурилиш материалларидан фойдаланишга эътиборни қаратдилар, метал ва темир бетон юзаси шу даврларга қадар штукатурка ёки тош билан қопланарди.
Модерн асрларида ҳамма турдаги санъатни архитектура таъсири остида бирлаштириш тенденцияси кўринарди.
Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн.
.
Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн.
Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн.
Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн.
ХХ аср бошларида шимолий Европа мамлакатларидаги архитектура Ретроспектвизм
Ретроспективизмни (ретро- ўтмишга назар), тарихий стиллардан фойдаланишга мурожаат этиш. Ретроспективизмни асосий услуби стилизациялаш, танланган стилга эркин мурожаат қилиш.
ХХ аср бошларида шимолий Европа мамлакатларидаги архитектура Ретроспектвизм
ХХ аср бошларида шимолий Европа мамлакатларидаги архитектура Ретроспектвизм
ХХ аср бошларида АҚШдаги эклетика ва ар деко.
Ар деко — ХХ асрнинг иккинчи чоракида ғарбий Европа ва Америка санъати ва архитектурасидаги стилистик оқим, 1925 йил Париждаги халқаро декоратив кўргазмада шундай ном олди, бунинг характерли томонлари оғир монументал формаларни ўткир, нозик безаш. Ар деко — модерн стили кубизимни ва экспрессионизм элементларини айниқса техник дизайнни чиройлиликлари уйғунлаштиришга интилди. Кейинроқ (1920 йиллардан кейин) у ўзини Фешенебель меҳмонхоналарни, салонларни, катта бизнес планларни-осмон ўпар биноларни безашда намоён қилди.
ХХ аср бошларида АҚШдаги эклетика ва ар деко.
Х1Х аср мабайнида шаҳарлар тараққиётидаги янги тенденцияларнинг пайдо бўлиши
Х1Х асрдан бошлаб шаҳарларни модернизация қилиш бўйича уринишлар бошланди лекин шаҳарларни таъмирлаш билан боғлиқ кўп лойиҳалар маълум бўлмаган кўп хусусий мулкчиликни қаршиликларига учради ва қоғозда бажармасдан қолди.
Янги қурилишлар эски қурилишлар сиқувида қолиб эски режа тизимида ёки шаҳар ташқарисида амалга ошириларди. Таъмирлаш учун ўтказилган тадбирлар айрим йирик шаҳарларда (Осман режаси ва унинг Парижда амалга оширилиши, Венадаги ҳалқали тизимни ётқизилиши) булар якка қилинган характерли ишлар эди.
Капитализм эпохоси даврида архитектурадаги муҳим муаммолар вазифаларни, кўп образли кўриниши жамоат ва ишлаб чиқариш биноларини янги функцияларини ишлаш билан боғлиқ эди.
Саноат архитектурасининг капиталистик ишлаб-чиқариш билан бевосита боғлиқлиги, утилитар биноларни ечими эса функционал қаттиқ бўйсундирилиши ва иншоотларни ишчи ўрни ва жихозларни рационал фойдаланишга қаратилганди.
Шунинг билан бир қаторда ишлаб-чиқариш мақсадида айрим ҳолларда ёруғ шамоллатиладиган хоналар ва бир кв. метр майдон рационал фойдаланиш учун қуриларди.
Саноат архитектурасидаги рационализм қурилиш техникасида ҳам кўрина бошланди: бу ерларда янги қурилиш материалларидан ва конструкциялардан фойдаланилди. Механизациялаш ва стандартлаштириш қўлланилди ҳам йиғма элементлардан.
Буржуазия жамиятининг ривожланган ишчанлик алоқалари тизими ва бюрократик аппарати кўпгина янги типдаги жамоат биноларини, контор, кўргазмалар биноси, банк, сберегательних (жамғарма) касса ва ҳакозалар.
Темир йўлларни, телеграф ва телефон ривожланиши билан кенг вокзаллар ва почтамт бинолари катта операцион заллар ва хизмат шаҳобчалари қурилди.
Янги типдаги бинолар ривожи шаҳарларни ривожи билан бевосита олиб борилди ва таъсир этди.
Ҳаво транспорти, дирижабль кейинчалик самолёт, катта эллинг хоналарини, ангарларни, аэропорт ва бошқа иншоотларни қурилишини талаб этди.
Шунингдек катта омборхоналарга элеваторларга эҳтиёж пайдо бўлди ва мухандислик иншоотлари, кўприк, сув босими вишкалари, алоқа вишкалари ва бошқалар.
Янги типдаги бинолар қурилиши масштабининг бирданига ўсиши, янги техник ечимларни, қурилиш техникаси ва фанни тез ривожланишини ҳаракатга келтирди.
ХУШ — Х1Х бошларидаги саноатдаги техник революция, қурилиш техникасини ривожлантирди ва янги қурилиш конструкцияларни пайдо бўлишига олиб келди, уларни амалда кенг қўлланиши эса Х1Х аср иккинчи ярмида янада ривожланди.
Кенг миқёсда қурилиш материалларини ишлаш, иншоотлар статикаси борасидаги изланишларни бошлаб юборди.
Х1Х аср ўрталарида қурилиш механикаси ривожланди, унда аниқ статик конструкцияларни чизмалари, рационал инженерлик қарорларини излаб топиш борасида бўлди.
Аввало, устун, балка, тизими услубини, статик ҳисоблари, услуби ишланди, катта оралиқларни томини ёпиш учун эса фермалар конструкцияси. Бундай изланишлар уч шарнирли арка ва рамаларни пайдо бўлишига олиб келди, булар ўз навбатида катта оралиқларни метал конструкциялар билан ёпилиши имкониятларини яратди.
Иншоотларни динамик ҳисоб услублари ривожланиши амалда оғир ҳаракатчан кран ва механизмларни саноат биноларида қўлланишга олиб келди.
ХХ асрнинг 20 йилларидан юпқа (тонкостенных) сводларни, стерженларни ва бошқа фазовий конструкцияларни тарқатилиши янги ҳисоб услубларини, конструкцияларни геометрик формаси структурасини ишлашини инобатга олган ҳолда бажарила бошланди.
Бу конструкциялар металлда ва бетонда бажарила борди, чугун ва қўйма темир пўлат билан алмаштирилди. Шундай қилиб 1850 йил арзон пўлат ишлаб чиқариш учун мартен печида пўлат эритиш услуби пайдо бўлди. 1913 йилда эса зангламас пўлат ихтиро этилди.
Х1Х юз йиллик — «темир ва пўлат» асри бўлиб, металл конструкциялари борасида жуда катта муваффақиятлар келтирди. Решёткали металл конструкциялар жуда кўп ишлатила борди.
Катта оралиқларни ёпиш эҳтиёжлари кўпайди, кўприк, саноат цехлари, темир йўл вокзаллари томлари, универсал магазинларни томини ёпиш, катта оралиқларни ёпиш арка-свод ва рамали конструкцияларни ишлаб чиқариш бошлади. (Эйфел минораси, хрусталь қаср Лондонда, машиналар галереяси кўргазмаси 1889 йил. Шуховнинг радио башняси ва бошқалар) (схемалар бор ушбуни кўрсатиш лозим).
Биринчи жаҳон урушидан кейин, енгил конструкциялар (листовой металл) турли конструкцияларни мустаҳкамлигини таъминлаш учун қўлланила бошланди.
Айниқса янги йўналиш, осма тизим вантлари, конструкциялари мустаҳкам пўлатлардан тросслар, томларни ёпишга ишлатила бошланди. Мисол; АҚШдаги Роули аренаси 1953 йил архитектор М. Новицкий лойиҳаси асосида.
Бундай тизимларни яратишда ва амалда қўлланишда немец инженери архитектор Фрей Оттони хизматлари катта бўлди.
Қурилишда темир-бетонни ривожи асосан ХХ асрга тўғри келади. Темир-бетонни яратиш бирданига бир неча изланувчиларни иши бўлиб чиқди. Бунда француз инженери Жорж Монье ишлари кўпроқ танилди.
1980 йилда эса бу йўналиш бўйича патентлар Германияга, Австрияга, Россияга ва бошқа давлатларга сотилди. Биринчи железо-бетон конструкциялар Россияда 1885 йилда ишлатила бошланди.
ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».
Тараққиёт архитектураси — ХХ аср биринчи ўн йилликда Ғарбий Европада Модерн ва ретроспективизм билан бир қаторда пайдо бўлиб йўналиш рационализми билан боғлиқ бўлди. Тараққиёт архитектурасининг тарафдорлари архитектурада декоративизмни кенгайтиришга қарши чиқдилар. Улар ўзларини антидекоративист ва протофункционалист ва рационалистлар деб номладилар.
ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».
Архитектура янгиликлари марказининг Англиядан Америкага кўчиши
Узоқ давом этган танаффусдан кейин (уруш, урушдан кейинги турар жойлар инқирози).
20 асрнинг ўрталарида жамоат биноларини қуриш янада бошланди. Ўтказилган (вақтни бой берилганини вақтни қувиб етиш учун),архитектурани бу соҳаси гигант кўтарилишларга эришди, сифат ва сон жиҳатидан ҳам.
Кинотеатрлар бир, икки ва уч залли ресторанлар ва кафелар, кўргазма иншоотлари бутун жаҳон кўргазма ансамбли таркибидаги юқори даражада ривожланди, ишбилармонлар бинолари, АҚШдаги осмон ўпар биноларни формалари ва жуда катта темир-бетон стадионлар, сувда сузиш учун бассейнлар, усти ёпиқ бозорлар, универсам магазинлар, кўп қаватли гаражлар, автомобил аэровокзаллар, мактаблар, университетлар турли даволаш муассасалари бу жамоат биноларининг рўйхатини ҳаммаси ҳам эмас эди.
Шуни таъкидлаш керакки, арзон турар жойларни қурилиш муаммолари аҳамияти, архитекторларни бу соҳага ўзини жалб қила олмади жамоат биноларини муаммоларидек.
Стандарт арзон уй, оддий қутичадек ҳали ҳам архитектуранинг иккинчи сорти деб ҳисобланарди. Индивидуал лойиҳаланган жамоат бинолари эса кенг кўламда изланишлар олиб бориб оригинал функцияли схемаларда кўзга ташланарли конструкцияларни янги бадиий образларини, архитекторлар эса жамоат бинолари билан шуғулланиб ўз номини улуғлаб маълум доирада моддий аҳволини тикладилар.
Мана шунинг учун ҳам ҳамма билимли кучли, яхши архитекторлар дунёси 20—30 йилларда Ле-Корбюзьедан бошлаб Пьетро-Луиджи Нервигача ҳамманинг эътибори жамоат биноларида бўлди, фақатгина бу борада рақобатбардош буржуазиянинг Фишенебель Виллалари эътиборда бўлди.
Қаерда қандай жамоат биноларини қурилиши Лондон картограммасида ўз ифодасини топган (Лондон графлигининг чеккасида) унда турли маданий маиший биноларнинг аҳолисига хизмат кўрсатишнинг худудий дислокацияси (жойлашуви) кўрсатилган.
Картаграммани ўргана бориб шунга ишонч ҳосил бўладики, капитализмнинг стабиллашуви даврида жуда катта ва кўп жамоат бинолари асосан катта шаҳарларда қурилган.
Ҳақиқатда 30 йилларнинг бошида Лондонда 262 кинотеатр, кўпчилик бинолар эса шу даврда қурилган. Кинотеатрларга қўшиб драма ва мусиқали театрлар, уларни сони рекорд даражага кўтарилиб 86. буларга концерт ва танца залларини қўшсак ҳамда клуб, ўқув, кўргазма, музей ва шунга ўхшаш муассасаларни умумий сони маданий томоша муассасалари билан Лондондаги сони 500 гача борган.
Лекин Лондонда жамоат биноларини жойлашуви бир текис эмас эди. Шу даврда ишчи шаҳар чеккаларида Поплар, Степной ёки Поддингтонларда районга биттадан театр, Вестминстрда эса 37 театр пойтахт театриал биноларни ярми жойлашганди.
Вестминстрдаги театрларнинг концентрацияси эса Х1Х асрда бошланган бўлиб Лондонни ишбилармонлар марказига яқинлиги билан боғлиқ эди.
1920 йил охирларига бориб кўргазмали корхоналар янада марказлаштирилди бунга мисол иккита янги театр ва 23 та кинотеатрлардир.
Натижада Квентгардек ва Пикаделли Серкесларда томошалар шаҳарчаси пайдо бўлди.
Шунингдек нотекис жойлашув ресторан ва кафелар Лондонда жуда авжига чиқди.
186 та юқоридаги типдаги корхоналарни 67 таси Вестминстрда жойлаштирилди. Аввалги асрнинг бошларида Вестминстрнинг шимолий ярмида мутлоқ турар жойлар бўлган бўлса кейинги даврда эса жамоат бинолари ҳамма жойларни эгаллади.
Бундай стихияли жараёнда ҳамманинг кўз олдида Лондон Ситини турар жойларини ўрнида ишбилармонлар райони Вестминстр маданий маърифий ва савдо марказлари характерли чизғилари пайдо бўлди.
Ана шундай қилиб Лондонни умум шаҳар маркази кенгайди ва ғарбий йўналишда эса Уайихоллом билан жипслашди. (Британия империясининг сиёсий маркази билан).
Лондон ва Нью-Йорком бир бирисидаан фарқ қилишига қарамасдан жамоат марказларини ривожланишида бир хиллик умумийлик бор эди.
Ҳақиқатда Лондон ва Нью-Йорк ишбилармонлар марказини кўпдан монопол ҳолда банк ва контораларни эгаллаган эди. Бу конторалар ситини шундай эгаллаган эдики бирор бир бошқа биноларни улар ичига кириб қурилиш қилиш имкони йўқ эди.
Мисол учун 20—30 йилларда Лондонга атаги битта бинони сиқиштириш йўли билан коммерция билан боғлиқ бўлмаган газета редакциясини «Дейли Экспресс”ни жойлаштирдилар. Шундай бўйсунмаган Нью-Йоркдаги Манхеттен стрелкаси бўлди. Катта осмон ўпар Уолл-стрит ва Бродвей атроф муҳит билан уни ўраб турган кўп қаватли қурилишлар бор бўлган шарафли оролни ер фондини мутлоқ эгалладилар.
Гигант шаҳарни нормал ҳаёти Лондондагидек кенг тармоқли савдо тармоқларини ва жамоат овқатланиш корхоналарини, шунингдек томоша муассасаларини, меҳмонхона, клуб, музей, кутубхона ва бошқа жамоат биноларини турар жой районларини хизматигагина мўлжалланмасдан биринчи навбатда Сити таъминланиши бўлди.
Нью-Йорк тарихида шундай давр бўлди, хизмат кўрсатиш корхоналари, Сити билан кўшничиликда кварталлар орасида ратушага ёндашган холда пайдо бўлди.
Лекин автомабил транспорти, биринчи навбатда метрополитен, Манхеттенни ўрта белбоғигача етиб бориши таъминлади, у эса бир қатор топографик афзалликларга эга эди.
Бу ерда 22-нчи ва 59-нчи кўчалар интервалида қурилишлар анча зич жойлашмаганди ва баланд жойлар кам эди. Манхеттеннинг жанубига қараганда шунингдек кенг Марказий паркнинг ва иккита катта темир йўл вокзаллари борлиги бу ерларни жонлантирди ва қизиқарли қилди.
Эски Ситида 3—6 км масофада жуда йирик шаҳар маркази пайдо бўла бошлади у ўзида ишбилармонлар савдо ва маданий маърифий функцияларни мужассамлаштирди.
Нью-Йоркда янги марказни пайдо бўлиш жараёни урушдан аввалги даврда бошланган бўлиб 20—30 йилларда эса жуда тезлашиб кетди. Нью-Йоркдаги жуда кўп меҳмонхоналар 5 ва 8 меридионал тор йўналишларда проспектларда бўлиб Бродвейга яқин жойлашганди ва Медисон сквери билан боғланган Марказий паркнинг жанубий ғарбий бурчагида.
Бу худудда 100 та меҳмонхона жойлашганди (бу вақтда Манхеттен стрелкасида эса битта меҳмонхона ҳам йўқ эди).
Шундай холатда бу ерда ресторанлар, клублар, кутубхоналар, томоша корхоналарининг ҳамма хиллари марказлашди. Эски Сити худудида атаги битта йирик театр ва клуб бўлган бўлса, ўртадаги Нью-Йорк районида эса 26 клуб ва 88 театр ва кинотеатрлар бор эди. Манхеттенни ўрта белбоғидаги жуда тез ўзгаришлар марказни турли ишбилармонлар ва жамоат хаёти осмон ўпар биноларсиз бўлмади.
1928 йил катта марказий вокзал билан қўшничиликда Крейслер автомобил компонияси ўзининг фирменный осмон ўпар биносини 77 қават қилиб жойлаштирди. Шу йили кичик Джон Рокфеллаерни номи билан Марказий паркга яқин қилиб 70 қаватли осмон ўпар бино қуриш ғояси чиқди.
1930 йилда эса улуғвор осмон ўпар бино Нью-Йоркнинг ва Америка Эмпайр СТЭЙТА бинолари қурилди. 34-нчи кўчанинг кесишувида ва 5-нчи проспектда бу осмон ўпар бино шаҳар марказини жойлашувини эгаллаб энг юқори бўлди.
ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси»
ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».
Чет эл архитектурасининг биринчи жаҳон урушидан кейинги давр
Жаҳон уруши бир Европага таъсир қилибгина қолмасдан бутун континентларга ўз таъсирини ўтказди. Аҳолини кўчманчилик қилиши турлича бўлиб айниқса уруш бўлиб ўтган шаҳарларда катта ўзгаришлар келтириб чиқарди бунда ҳарбий қисмларни кўчиб жойлашуви, айниқса Бельгия, Франция шаҳарларида халқларни кўчиш холатлари рўй берди.
Бельгия маъмурияти Гаврга кўчди. Марне ва Париж шаҳарларида полиция ходимларидан ва ветеранлардан бошқа ҳеч ким қолмади.
Уруш чекиниши билан аҳоли Парижга қайта бошлади. Халқ ейиши яшаши ва ишлаши учун шароит керак эди. Уруш тугаши билан аҳоли сони кўпая бошлади.
1914—1918 йилда аҳолини қайта рўйхатдан ўтказиш бўлмади шунинг учун аҳоли сони аниқ эмас эди.
1920 йилга келиб пала-партиш рўйхатдан ўтказиш бўлиб ўтди. Франция ва Германияни Эльзас ва Шарқий Лотарингия 2105 минг иккинчи эса 4081 минг аҳолини йўқатди.
1920 йилда катта шаҳарларнинг аҳоли сони камаймасдан катта миқдорда ўсди. Буюк Британия шаҳарларида ўсиш айниқса кўзга ташланди.
Биринчи жаҳон уруши тугагандан кейин Европа мамлакатлари оғир иқтисодий ҳолатда қолдилар. Замонавий йирик шаҳарларнинг ҳаммаси амалда инқироз холатда эди.:
— аҳоли сонини ўсиши, автотранспорт, яшил парк ва дам олиш зоналарнинг камайиши атмосфера ҳавонинг ифлосланиши, шаҳарларни стихияли ўсиши турар жойларни етишмаслиги.
Юқоридагиларни ҳаммаси катта шаҳарларни тармоқларини ўзгартиришга олиб келди. Мардонавор шаҳарсозлик ғоялари архитектор Ле-Корбюзьенинг Париж марказини таъмирлаш лойиҳаси Вуазен режаси (1925 йил) номи билан ўртага чиқди. Бу лойиҳада архитектор Париж марказини тубдан қайта қуриш таклифи билан чиқди.
Бу лойиҳада эски тизимли, нозик кўча ва кварталларни, қудуқ ҳовлиларни йиқиб, эркин яшил боғларни ва паркларни, 18 осмон ўпар биноларни ҳар бири 40 минг хизматчини жойлаштириви, Сити ва шаҳар боғ кесишувида, вокзални жойлаштирди.
Эски тарихий қурилишларни йиқишга у шаҳар тармоқларини режалаштиришни яхшилаш мақсадида борди. Ле-Корбюзье ўзининг назарий ишларида ишбилармон биноларни концептрациялашни афзалликларини кўрсатди ва шундай деб ҳисоблади ва молиявий масалаларни ечишда ҳамма бунга қўшилишади деб ўйлади. Бундан ташқари у жамиятнинг камчиликларини архитектура ёрдамида бартараф этамиз деб билди.
Хаус (стихияли) ҳолатга у қатъий тартибда, қаттиқ геометрик схемасини қўйди. Ғоянинг утопиклиги маълум ва лойиҳа амалга оширилмади, бунда меъмор биринчи марта шаҳарни янги тушунчасини берди, тармоқларни тартибга солишдек маънони тушунтирди.
Биринчи жаҳон уруши тугагандан кейин, бир қатор Европа мамлакатларида архитектура йўналишларида бирданига ўзгаришлар кўринди, бу эса бир қатор омиллар билан боғланган эди; қурилиш техникаси ва индустриясидаги муваффақиятлар, айниқса урушдан кейинги иқтисодиётда, функционаллик ва конструктиявийликка интилишларни мақсадлилиги, машина ва техника асрида янги эстетик тасаввурларни ривожланиши.
Бундай авангард йўналиш архитектурада модернизм бўлди бу аввалги стилистик йўналиш (рационализм, модерн, протофункционализм).
Авангард тушунчаси экспериментал модернистик, новаторлик, изланишлар архитектуранинг ХХ аср бошида бўлиб, бунда авангардлик йўналишлар: функционализм, неопластицизм, конструктивизм, экспрессионизм бўлди
Бу авангард оқимлар биргаликда «замонавий харакат», «замонавий архитектура» ёки модернизм.
Функционализм — 1920 йилларни рационалистик йўналишидир, боши амалий функция, хаётнинг талаблари, режани аниқлаш шунингдек иншоотларни формаларини.
Буниниг учун эклектикага хос қарши кураш, архитектурани бўлиш, утилитар қурилиш иши, фасадларни декорациялаш, эстетика ва амалият бирлигини тиклашга интилиш, архитектура формаларини мақсадли янги тамойилларини ишлаш Л. Салливеннинг «форма функцияни белгилайди» деган лозунги Германиянинг замонавий архитектураси асосчилари Баухауз гурухи, шунингдек Франциянинг «Эспри нуво» ва Нидерландияни «Де Стиль» гурухи томонидан қўллаб қувватланди.
1920 йилнинг охирида функционализм Европада ва ундан ташқарида тез тарқалди. Интернациональ стилнинг ташқи белгилари тасдиқлана борди, лекин бунда махаллий анъаналар ва иқлим шароитлари тан олинмасди.
Ғарбий Европа мамлакатларининг функционализми Совет Иттифоқининг конструктивизми билан параллел ривожланди. У ҳам бу ҳам йўналиш, архитектурада авангард кўринишга хосдир.
Функционализм шароитида биноларни режалаштириш тармоқлари асосида, аниқ харакат графиги ётади, хоналарни мантиқий алоқаси, иншоотнинг умумий кўринишда эса ҳақиқий функция ўз ифодасини топади.
Функционалистлар немис архитектори Б. Таут формуласи измида эди. «Нима яхши функцияли бўлса, у яхши ва чиройли».
Функционализмнинг характерли чизғилари:
— режанинг эркин ассимметрияси
— бино ҳажмини дифференциацияси ва бир хил функцияли хоналарни алоҳида гурухларга ажратиш, ўтишларнинг бир-бириси билан боғлиқлиги.
— архитектуранинг оддий геометрик формалари.
— горизонтал бўлиниш, лентасимон ойналар.
— текис том
— декоратив элементлар ва тарихий стил элементларининг йўқлиги.
Францияда функционализмининг ёрқин намояндаси Ле Корбюзье эди.
У ўзининг эрта ижодидан ялпи турар жойларни муаммоларига қизиқишини бошлаган ва уни стандартлаштиришга максимал равишда индустрлаштиришга интилган.
Париждаги «Эспри Нуво» кўргазма павильони архитектор Ле Корбюзье лойиҳаси асосида халқаро декоратив санъат ва техника кўргазмасида (1925) ўзининг новаторлик ғояларини кўрсатди.
Кенг таниқлиликни Ле Корбюзье асосан бой одамларни виллаларини қуриш даврида олди.
Пуассидаги Вилла Савой (1928й) жаҳонда кенг доирада танилди. Вилла аниқ архитектуравий кўринишда бўлиб, формаларнинг лаконизми (лўндалиги) билан ажралиб турарди.
Уй жонли равишда ердан кўтарилгандай параллелепипед нозик таянч устун каркасда кўтарилган. Биринчи қавати қисман қурилган. Бу ерда устахона ва гараж жойлашган. Бошқа фазо эркин, асосий хоналар иккинчи қаватда жойлашган, қаватлар алоқаси ётиқ темир бетон рамплар билан амалга оширилади, рампада кўтарилиш чоғида виллани ички кўриниши кўзга ташланади.
Фазоларни оқиш тамойилидан фойдаланилган, хоналарни фазоси очиқ терасса билан томошавий бирлашиши, деворларни мутлоқ ойнабандлиги билан таъминланади.
Ясси томда солария бор у овал режага яқин эгри чизиқли девор билан яширилган. Архитектуранинг бу элементи тўғри бурчакли чизғини юмшатади. Иккинчи қават терассаси шишасиз ойнабанд девор билан чекланган бу эса атроф муҳит пейзажини кўринишини ўтлаштиради (бўрттиради).
Париж яқинидаги Гарше вилласи (1927 й) Ле Корбюзьенинг бирдан бир таниқли индивидуал турар жойлар қурилишидаги ишидир.
Тўғри бурчакли режа қурилишида ва бош фасадларнинг композициясини яратишда Ле Корбюзье Олтин қирқим пропорцияларидан фойдаланилган. Эркин режалаштириш темир бетон каркасни қўлланиши билан таъминланган. Шимолий фасад деворлари темир бетон ва ойна йўлакдек тасвирланади. Жанубий фасадда ойна йўлакдек янада кенг, шимолга қараганда.
Биринчи қаватда холл, гараж, устахона ва хизматчилар учун хоналар жойлашган. Иккинчи қаватнинг марказида катта очиқ хона, шимолий ғарбий бурчакда кутубхона, жанубий шарқий бурчакга ошхона, шимолий шарқий бурчакда кухня, жанубий ғарбий бурчакда терраса боғ билан.
Уйда иккита зинапоя: биттаси холлдан кутубхонага, бошқаси гараж атрофидаги йўлакдан кухняга ва юқорига олиб чиқади.
Учинчи қаватга эса спальний, гардероб хоналари, ванна шунингдек терраса билан жамланган.
Тўртинчи қаватда меҳмонлар учун хона ва хизматчилар учун ётоқхона терасса боғ билан жойлаштирилган.
Замонавий архитектура (модернизм)
Биринчи жаҳон уруши тугагандан кейин 1920—1930 йилларда Ғарбий Европадаги Функционализм неопластицизм.
Авангард — тушунчаси ХХ аср бошида экспериментал модернистик новаторлик изланишларни бирлаштирувчи, авангард йўналишларни функционализм, неопластицизм, конструктивизм ва экспрессионизмни. Бу авангард оқимлар биргаликда «замонавий харакат», «замонавий архитектура», ёки модернизм номини олдилар.
Функционализм 1920 йилларда архитектурада рационал йўналиш бўлиб, амалий функцияларни, хаётий эҳтиёжларни режаларини, шунингдек ва иншоотлар формаларини бош тасдиқловчиси бўлди.
Неопластицизм — йўналиши, экспрессионизмга қарши турди. Неопластицистлар асосан «Де стиль» гурухини вакиллари бўлиб, дунёдаги хаосга қарши абстрак гармонияни олдинга қўйдилар.
1920—1930 йилларда Ғарбий Европадаги Функционализм, непластицизм
1920—1930 йилларда Ғарбий Европадаги Функционализм, непластицизм
XX-аср 1920 -30 йиллардаги архитектура
1924 ва 1929 йиллар жаҳон тарихига капитализмни нисбатан стабиллашган (қисман стабиллашган) даври деб номланди;
Европа мамлакатларининг иқтисоди урушдан олдинги даражага етди айрим саноат соҳаларида ва савдода ундан ҳам ўсди.
Юқоридагиларга қарамасдан капиталистик ишлаб чиқариш кучларини ривожи нотекис эди.
Айниқса автомобил саноати қурилиши ва самолёт ишлаб чиқариш ва бошқа индустриал соҳалар ривожланди.
Электроэнергия ишлаб чиқариш ва нефтни конларини ривожланиши саноати ва транспорт энергетикасини юқори даражага кўтарди.
Марказий Европани баланд тоғли районларида каскадли гидроэлектро-станциялар тўла ривож топиши электрлаштириш ишларини илгари сурди.
Системали альпин электростанциялари бўлиши (қурилиши) жанубий шарқий районларда саноат ривожланишига (Францияда, Швейцария) ва шимолий Италияда катта ҳисса қўшди. Шунингдек Австрия ва жанубий Германияларнинг кўп корхоналари электрлаштирилди. (1926 — 1933 йилларда) Англияни кўмир кони асосида ҳам умум Британияда юқори вольтли энергия ишлайдиган электрлаштириш иншоотлари қурилди.
Юқори вольтли электр линияларини ва нефт қувурларини ишлатиш натижасида географик жиҳатдан саноат корхоналарини жойлаштириш кенг имкониятларни очди.
Автомобиль ва авиация заводлари ва хизмат кўрсатиш корхоналари (электр жиҳозлари, шиналар тайёрлаш лак, краска ва ҳ.к)
Француз автомобилчилари юқоридаги имкониятларни ва ВУАЗек ўзларини катта заводларини Париж атрофларига жойлаштирдилар.
Италиянинг ФИАТ фирмаси эса Туринда катта заводини қурди. Бу заводлар Альп гидроэлектрстанциялари тизими асосида электроэнергия билан таъминланар эди. Юқоридагига ўхшаш Немец ва Англия корхоналари эса Берлин ёқинида ва Лондонда амалга оширилди.
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожи шаҳарлар аҳолисини кўпайишига имкон берди. Англия (городское) шаҳарлари аҳоли сони 1920 йилга нисбатан 1930 йилда 1%, Францияда 2%, Германияда 3% ва АҚШ да эса 5% катта шаҳарлар ўсишда давом этдилар, айниқса янги саноат соҳалари ишчи қадрларни ўзига жалб эта бошладилар.
Хизматчилар шунингдек маиший хизмат кўрсатиш тизими соҳаси.
Тинчлик шартномаси (Версалда) тузилгандан кейин 15 йил ичида йирик 60 дан ортиқ шаҳарларда Буюк Британия, Франция, Италия, Германия аҳолиси 1920 йилга нисбатан 4627 мингга яъни 15% ўсди.
Ғарбий Европани бошқа шаҳарларида 19% га, АҚШ нинг катта шаҳарларида ўсиш эса 15 йил ичида 28% ташкил этди.
Шунингдек 30 йилларда Азияда, Африка, Австралия ва Лотин Америкасида аҳоли сони саноат марказларида 40, 60, 70 ва 80% ўсди чунки ишчи кучлари колонниал шаҳарларда арзон эди. Бундай шаҳарлар Иоганнесбурге, Касабланка, Сайгон, Джакарта, Гавана ва бошқалар.
20 йиллар ўртасига бориб капитализм шаҳарсозлик имкониятлари нисбатан стабиллаша борди, шуни қайд этиш керакки ғалаба қилган давлатларда Германияда яхшиланди, ташқаридан берилган қарзлар асосида иқтисод ишчилар синфи манфаатига хизмат қилиб, Германия монополистлари валютани стабиллаштира олди, саноат ва қишлоқ хўжалигида муваффақиятларга эришдилар.
Германия иқтисодини мустаҳкамлашда Дауэс режаси катта рол ўйнади. Германияни ҳарбий потенциаллигини кўтариб собиқ СССРга хужум қилиш мақсад қилинган эди. Юқоридагилар билан бир қаторда Германияда йирик комплекслар яъни турар-жой, жамоат биноларини қуриш ва поселкаларни ташкил қилиш катта шаҳарларни таъмирлаш имкони ҳам пайдо бўлди.
Француз ва Англия иқтисоди Германияга қараганда паст даражада ривожланди. Жаҳон бозорида хукмронлик позицияларини йўқолиши (аста-секинлик билан АҚШ қўлига ўта бошлади).
20 йилларнинг иккинчи ярмида Англия учун бу қайтиб келмас даражада йўқатиш бўлди. Англия бюджетига шунингдек Болдуни хокимиятининг рекцион ташқи сиёсати катта зарар етказди, бунда Германия милитаризми тиклаш учун (1925 — 1927 й) Китайга ҳарбий интервенция ўтказиш назарда эди.
Юқоридагиларга қарамасдан Франция ҳам Англиядек етарли ресурсларга эга бўлиб шаҳарсозлик ишларини катта тадбирларини олиб борди.
20 йилларни иккинчи ярмида урушда иштирок этмаган шаҳарларда Швеция, Дания, Швейцария ва Нидерландияда шаҳарсозлик ишларини кучайтиришга қаратилган ишлар бошланди, шунингдек қурилиш ишлари Чехословакия, Руминия ва Польшада жонланди.
Шаҳарсозлик Америка мамлакатида иқтисодни кўтарилиши даврида ўсиш темпда давом этди. 1929 йилни кузида Америкада сотиш кризиси бошланди кейинги йилларда эса жаҳон иқтисодий кризисига айланди.
1929 йилдаги иқтисодий кризисни тарихида энг чуқури эди. Лекин бу ҳолат ҳамма мамлакатларда бир даврда бошланмади.
Францияда бу ҳолат 1931 йилда сезилди, лекин саноат соҳаларини ҳали бир текисда талофат бўлмади.
Франция қурилиш саноати метрополияда қаттиқ шикастланган бўлсада, лекин Франция колониялари ҳали хам капитал маблағлари ва арзон ишчилар кучини имкони борича ютмоқда эди. Шунингдай тенг даражада Англия колониялари тизими ҳам Бельгия колонияси, Голландия ва бошқа мамлакатлар вақтинчалик саноатда ва савдода эркин маблағларни чақмоқ қайтаргичига айланганди.
Шунинг учун ҳам 30 йилларда доминион ва колонияларда қурилиш жадал суратлар билан капиталистик мамлакатлар иқтисодини титратган бир вақтда ривож топди, шаҳарсозлик эса юмшоқ ривожланди. Бу эса 20—30 йиллар шаҳарсозлик тарихини тахлил қилиш имконини берди.
Мис ван дер Роэ (1886—1969)
Баухаузни тугалланиши даврини бошқара бориб архитектуранинг формал композицион муаммоларига катта эътиборни қаратди. Жуда ҳам формаларни оддий бўлишлигига эътибор қаратиб изланган пропорцияларни уйғунлигига эришди, янги замонавий материалларга меҳрини қўйиб деталларга эътибор бериб алоҳида аҳамиятни фазони кўринишига берди.
Мис ван дер Роэ ишида (лойиҳаларида) функцияни шартини ҳар доим, конкрет фазовий кўринишини жавоб берувчи бўлмасдан фазовий кўриниш доимо ўзгарувчан бўлган, функционал жараёнларга юмшоқ мосланувчанлиги билан ажралиб турган.
Интерьерларда каркас кенг ишлатилган перегородкалар харакатланувчи ўзгарувчан (мобил) бўлган бундан кўриниб турибдики узлуксиз эстетик тамойиллар фазовий кўринишда перегородкалар ва мебеллар ўзгарувчан ва хакозалар.
Конструкциянинг бадиий фикрланиши унда фазо концепцияси билан боғлиқ. Каркаснинг стойкалари ва деворнинг ойна ромларига у металдан фойдаланган, нозик конструкциялар интерьерни фазовий кенглигини ва атроф мухит билан боғланишини яхши ифодаланган.
Силлиқ темир бетон ёпиш плиталари тез осилувчан ойна жойларини билан боғланганлигини шунингдек фазони горизонтал йўналиш динамикасини кўрсатади.
Ҳар бир конструктив элемент, ўзининг техник ва функционал аҳамияти билан бадиий кўринишни ифодалайди. Бунга турли материаллардан констраст асосида фойдаланиш ёрдам беради. Силлиқланган стойкалар, мрамор панеллар, штукатуркаланган шип (потолок) ва хакозалар.
Бу аҳамиятли характерлар устанинг 20—30 йилларда энг яхши асарларида ифода топди.
Бесплатный фрагмент закончился.
Купите книгу, чтобы продолжить чтение.