12+
АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ

Бесплатный фрагмент - АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ

Ўқув қўлланма

Объем: 164 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Тақризчилар

М. Қ. Ахмедов Ташкент Архитектура ва Қурилиш институтининг «Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси кафедраси”нинг профессори, архитектура фанлари доктори

М.Б.Сетмаматов., Урганч Давлат университетининг «Қурилиш ва архитектура» кафедраси мудири доцент, архитектура фанлари номзоди.


Байджанов И. С.

Аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини

меъморий режалаштириш


Аннотация

Ушбу ўқув қўлланма аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини меъморий режавий ташкиллаштириш муоммасига бағишланган, китобда шаҳарсозликни режалаштириш, ривожлантириш, қишлоқ худудларини аҳоли пунктларини ва жамоат марказларини замонавий талаблар асосида шакллантириш, хўжалик корхоналари худудларини режалаштириш ва ташкил қилиш лойиҳаларини ишлаш услублари ёритилган.

Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир.

Сўз боши

Китобда аҳоли худудларини режавий тузилишининг шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари, шаҳарнинг аҳоли жойлашган ишлаб чиқариш ва рекрация худудларини лойиҳалаш хусусиятлари кўриб чиқилади.

Асосий эътибор шаҳарсозликка ва аҳоли яшайдиган худудларни лойиҳалашнинг долзарб муаммоларига қаратилган. Ўқув материали амалдаги меъёрий хужжатлар асосида ҳозирги замон шаҳар қурилишини, амалиётини, шаҳар ва қишлоқларни эътиборга олган ҳолда ёритилди.

Аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини шакллантириш жаҳон тажрибасини қўлланган ҳолда турли мисолларда ва лойиҳаларда ўз ифодасини топган, ўқув қўлланма талабалар ва магистрантлар ва шу соҳа мутахассислари учун, ўқиш жараёнида ва ишда турар жой, қурилишнинг ривожланиши, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ҳамда схематик бош режаларни ишлаб чиқишда хўжалик корхоналарини худудларини режалаштириш лойиҳаларини ишлашда катта таянч бўлади

Шунингдек марказий майдонларни ташкиллаштириш, жамоат марказларида мактабгача ва мактаб объектлари, тиббий муассасалар, маданий-ижтимоий, хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, савдо-маиший хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштириш, спорт иншоотлари, марказларни кўкаламзорлаштириш ва дам олиш масканлари, транспорт схемаларини қишлоқлараро жамоат марказларини шакллантиришда катта омил бўлади.

Маъмурий хўжалик ва коммунал муассасаларини, санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларини ташкиллаштириш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳарсозлик экология ва табиий заҳиралардан тўғри фойдаланиш ер ресурслардан, турар жой фондидан ижтимоий ва мухандислик инфратузилмаларидан оқилона тарзда фойдаланишга ёрдам қилади.

Ҳар бир аҳоли пунктлари жамоат марказлари ривожланиши истиқболининг ҳал қилиниши асоси ҳисобланган комплекс шаҳарсозлик хужжатнинг аҳамияти жуда катта.

Ўқув қўлланмада мисол тариқасида келтирилган лойиҳалар шаҳарсозлик масалаларнини ечиш жараёнида талабаларнинг мустақил малакавий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ушбу ўқув қўлланмани мақсади талабаларда, магистрантларда ва шу соҳа мутахассисларини ижтимоий иқтисодий, транспорт режавий, иқтисодий ва бошқа жараёнларни эътиборга олган ҳолда шаҳарсозлик муаммоларига комплекс ёндашувни тарбиялаш; шу билан бирга ҳажмий фазовий идрок, тасаввур қилиш ва фикрлаш, мутоносиблик ва уйғунлик, шаҳарсозлик тизимларининг масштабларини хис қилиш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган.

Кириш

Ўзбекистонда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантиришнинг устувор вазифалари. Кейинги йилларда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг замонавий меъморий қиёфасини шакллантириш, уй-жой ва ижтимоий-маиший қурилишни жадал ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини янгилаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Урганч, Қарши, Шаҳрисабз шаҳарларининг архитектура-лойиҳалаштириш тизимини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Гулистон, Термиз ва Жиззах шаҳарларини реконструкция қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги замонавий турар жойлар барпо этилиши натижасида қишлоқ аҳоли пунктларининг қиёфаси тубдан яхшиланиб бормоқда. 2016 йил охиридан бошлаб аҳолининг кам таъминланган қатлами учун шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида арзон уй-жойларни қуриш ишлари янада тезкор суръатларда давом эттирилмоқда.

Намунали уйлар
Намунали уйлар

Шу билан бирга, таҳлиллар аҳоли пунктларида қурилиш ишларини олиб бориш ва реконструкция қилиш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш давомида белгиланган тартиб, қоида ва меъёрлар қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда давлат бошқаруви органлари ўртасида ҳудудларни ривожлантиришда шаҳарсозлик жараёнини бошқариш борасида вазифалар ва ваколатларнинг аниқ чегаралари мавжуд эмаслиги шаҳарлар ҳамда бошқа аҳоли пунктларини режали ривожлантириш ва комплекс қуриш ҳамда изчил ривожлантириш борасида шошилинч, баъзида эса нотўғри лойиҳавий-режали қарорлар чиқарилишига сабаб бўлмоқда.

Замонавий лойиҳалаштириш усулларини, амалий дастурий маҳсулотларни, илм-фан, архитектура ва дизайн ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш, замон талабларига жавоб берадиган, мураккаб ҳамда юқори категорияли лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш имкониятига эга истиқболли ёшларни жалб этиш учун етарли қизиқиши бўлмаган лойиҳа ташкилотлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.

Бугунги кунда шаҳарсозлик соҳасига оид асосий масалалар ва муҳим муаммоларни ҳал этиш ғоят долзарб вазифа экани инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Хусусан, қабул қилинган Фармон, аввало, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида ягона давлат ва илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш жараёнидаги ролини оширишга қаратилган бўлиб, унинг фаолиятидаги асосий вазифалар ва йўналишларни белгилаб беради. Жумладан:

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий базани мунтазам равишда такомиллаштириб ва янгилаб бориш;

лойиҳалаш ишлари ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, қурилишда ишлаб чиқариш жараёнига илғор технологиялар жалб қилинишини ташкил этиш;

бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш ва капитал қурилишда давлат харидларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш;

архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлашни таъминлаш.

Ўзбекистонда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш устувор вазифалар қаторига киритилган бўлсада, ушбу масалани илмий жиҳатдан асослаш, уни амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот доирасини кенгайтириш ва амалий аҳамиятга молик таклифлар ишлаб чиқиш лозим.

Хориж олимлари томонидан баён этилган қишлоқ жойларини барқарор ривожланиш концепциялари ва унинг асосий тамойилда турлича ёндошувлар мавжуд бўлиб, ягона бир тушунча ва келишув йўқлигини кўрсатмоқда. Барқарор ривожланиш концепциясидаги янгича қарашлар турли назария ва илмий мактаблар йўналишларини ўзида акс эттирган ҳолда, ҳозирда дунёда бўлаётган мураккаб жараёнларни чуқур таҳлил қилиб, инсоният цивилизациясига таъсир кўрсатаётган турли омилларга баҳо беришдан иборат.

Ўзбекистонда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш назарияси ва амалиётини шаклланишида 2009 йилда ишлаб чиқилган ва амалга оширилган «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги» давлат дастури катта туртки бўлди. Ушбу дастурда белгиланган чора-тадбирлар жуда кенг кўламли бўлиб, унда асосий эътибор қишлоқ инфратузилмаси, айниқса, қишлоқ туманларида электр энергияси таъминоти ва коммунал-маиший хизмат, сув, газ, таъминоти тизимларини ривожлантиришга қаратилгандир. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини тарққий эттириш (шу жумладан, фермерларни тайёрлаш ва малакасини ошириш), қишлоқда тадбиркорликни (озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва касаначиликка алоҳида эътибор берган ҳолда) ривожлантириш, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим масалаларига ҳам муҳим ўрин ажратилган. Мавжуд технологияларни такомиллаштириш, айниқса, озиқ-овқат саноатида юқори технологиялардан кенг фойдаланишга катта аҳамият берилди. Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тадбирлари ҳам қўллаб-қувватланади, бунда айниқса, қишлоқ ёшларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, олимлар ва мутахассислар олдида қишлоқ жойларни барқарор ривожлантиришнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш, унинг ўрнига хос хусусиятларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш масаласи кўндаланг бўлиб турибди.

Ислохот хақида гапирганда, мақсадларимизни белгилашда муҳим бир хақиқатни англаш керак: ислохот ислохот учун қилинмайди, ислохот номига қилинадиган иш эмас, хар қандай ислохот биринчи навбатда инсон манфаатларини кўзлаб, хаѐтимизни янги босқичга кўтариш учун амалга оширилади.

Асосий мақсад — қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш самарадорлигини кескин ошириш, қишлоқда яшаётган халқимизнинг ҳаёт даражасини кўтариш, улар учун муносиб шарт-шароитларни яратишдан иборат бўлмоги керак.

Қишлоқларимиз ҳаётини ривожлантириш учун саноатни қишлоққа олиб келиш керак, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлайдиган замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, қишлоқда, аввало ёшлар ўртасида бандлик ўсишини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва турмуш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг кенг комплексини амалга ошириш мақсадида юртбошимиз бошчилигида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, қишлоқ қиёфасини сифат жиҳатдан яхшилаш, ривожланиш ва архитектура — режа асосида қурилиш бош схемаларига мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктлари қурилиши, қишлоқдаги турар-жой ва ижтимоий соҳа объектлари намунавий лойиҳалар бўйича барпо этилишини назарда тутувчи қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектуравий режалаштирилишини ташкил этиш ва қишлоқ қурилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш жадал суратларда олиб борилмоқда

2018—2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш

Лойиҳа ташкилотларини фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора тадбирлари тўғрисида 2018 йил 2 февралдаги Ўз. Рес. Президентининг қарори ижросини таъминлаш, унинг қуйидаги бандларини таъминлаш борасида талабаларга «Аҳоли пунктлари жамоат марказлари» фанини танлов фан сифатида киритилганлиги жамиятимиз ривожланиши келажакда аниқ режалар асосидаги аҳоли яшаш пунктларини истиқболли режаларини лойиҳалаш бўйича назарий билимларини эгаллашдан иборат.


Қарорнинг 4-бандида қуйидагилар баён қилинган: «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК-шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларини бош режалари лойихаларини ишлаб чиқувчи; «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК Тошкент ва Самарканд шаҳарлари, Тошкент вилояти шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи; «Қишлоққурилишлойиҳа ” МЧЖ қишлоқ жойларда қишлоқлар, овуллар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, қишлоқ (овул) фуқоралар йиғинлари худудларини архитектура режалаштириш жиҳатдан ташкил этиш лойиҳаларни ва улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларни ҳамда ушбу батафсил режалаштириш лойиҳалари учун топогеодезия хариталарини ишлаб чиқувчи;

Ўзбекистон Рес. Президентининг 2017 йил 2 майдаги «Лойиҳа қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлар» тўғрисидаги ПҚ-2946- сон қарорига мувофиқ ташкил этилган минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари лойихага кўра аҳоли сони 20 минг кишидан кам бўлган шаҳар поселкаларининг бош режаларини ишлаб чиқувчилар; «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК топография, геодезия ишларини ва шаҳарсозлик хужжатларини ишлаб чиқиш учун мухандислик геология қидирувларини ижро этувчи этиб белгилаш.

Қарорнинг 6-бандида қуйидагилар қилинган: лойиҳага кўра аҳоли сони 20 минг кишидан кам бўлган шаҳарлар ва шаҳар поселкаларининг бош режалари, қоидага кўра, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқланадиган ушбу қарори 4 бандида кўрсатилган лойиҳа қидирув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилиши керак;

Минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган аҳоли пунктларининг бош режалари фақат тегишли равишда «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК ва «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКнинг бош лойиҳа қидирув ташкилотлари билан келишилгандан кейин тасдиқланади.

Қарорнинг 7 бандида қуйидагилар баён қилинган:

Ўз. Рес. Дав. Архитектура ва қурилиш қўмитаси 2а иловага мувофиқ 2018—2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш дастури ва 2б иловага мувофиқ 2018—2022 йилларда республика шаҳар поселкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури доирасида шаҳарлар ва шаҳар поселкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш буйича потенциал лойиҳа-қидирув ташкилотлари 2018 йил феврал ойи мобайнида белгиланишини, шунингдек, келгуси йилларда кўрсатиб ўтилган дастурларнинг параметрларини тайёрлаш.

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК, «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ, «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК ва минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларда назарда тутилган муддатларда шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ҳамда қишлоқ (овул) фуқоралар йиғинлари худудларини архитектура режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқилишини таъминлаш.

Юқоридаги баён қилинган қарорда қишлоқ ва посёлкаларимизнинг келгусидаги бош режаларининг жамиятимизнинг ривожланиб боришини эътиборга олиб, келгуси лойиҳаларимизни яратишда ёш мутахассислар шаҳарсозлик архитекторларини тайёрлашга янгича ёндашувни талаб этади.

Уларни шаҳарсозлик буйича барча ютуқ ва камчиликларни ўзида мужассам этган бой тажрибасидан келиб чиқувчи малакавий кўникма ва маҳоратлари бозор иқтисодиёти шароитида ривожланаётган Ўзбекистоннинг янги шаҳарсозлик стратегиясини хаётга тадбиқ этувчи мезондир.

«2017—2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»

Кейинги йилларда республикада қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилди. Фақат 2009—2016 йилларда қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 миллион 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди.


Шу билан бирга, ўрганиш якунлари аҳолининг реал эҳтиёжларини ва харид қобилиятини, шунингдек миллий менталитетни ва қишлоқ жойларда яшаш шароитларини тўлиқ ҳисобга олувчи қурилишнинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган принципиал жиҳатдан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.


Қишлоқ аҳолисининг замонавий ва арзон уйларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжи имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартларини жорий этишни, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишни янада кенгайтиришни, шунингдек барпо этилаётган уйларнинг таннархини пасайтиришни талаб қилмоқда.


Ушбу муҳим вазифалар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган қарор қишлоқ аҳолисининг кенг қатламлари учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга йўналтирилган.

Бир квартирали 2-қаватли 4-хонали уйлар

Қарор тўпланган тажрибани ўрганишни ҳисобга олиб қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишига янгича ёндашувни мустаҳкамлайди. Қарорда беш йиллик даврга мўлжалланган қишлоқ жойларда арзон уйлар қуришнинг кўламли Дастурини амалга ошириш назарда тутилган.


Дастурга асос қилиб олинган янгиланган намунавий лойиҳалар қишлоқ аҳолисининг юқорида кўрсатиб ўтилган талаблари ва эҳтиёжларини тўлиқ ҳисобга олади, чунки уларнинг фикрлари ва истак-хоҳишлари ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган.


Дастурда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилади.


Жумладан, биринчи тури бўйича уч ёки тўрт йўлакли, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки ва уч қаватли кўп квартирали уйлар барпо этишни назарда тутади. Мисол учун бундай уйларда умумий майдони 42,4 квадрат метр ва тахминий қиймати 72,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 85,0 миллион сўм бўлган икки хонали квартиралар қуриш режалаштирилмоқда.

Биринчи типдаги, икки қаватли (2,3 хонали) уйлар

Ўз навбатида, уч хонали квартираларнинг майдони 52,4 квадрат метр ва тахминий қиймати 88,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 100,7 миллион сўм бўлади.

Биринчи типдаги уч қаватли (2,3 хонали) уйлар

Бундан ташқари, кўрсатиб ўтилган кўп квартирали уйларни қуришда квартиралар эгаларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳовлида жойлаштириладиган иморатлар болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар, душ ва бошқалар барпо этиш назарда тутилади.


Иккинчи турига мувофиқ аҳоли зич жойлашган туманларда 2 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган бир қаватли икки ва уч хонали арзон уйлар қуриш мўлжалланмоқда. Бундай икки хонали уйларнинг умумий майдони 53,0 квадрат метр ва тахминий қиймати 93,8 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 101,5 миллион сўм бўлади.

Иккинчи типдаги бир қаватли (3-хонали) уйлар

Уч хонали уйларнинг умумий майдони 63,5 квадрат метр ва тахминий қиймати 111,0 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 118,7 миллион сўм бўлади. Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.


Учинчи тури 4 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган умумий майдони 115,0 квадрат метр бўлган ягона блокка бирлаштирилган икки қаватли тўрт хонали уйлар қуришни назарда тутади. Бунда кўрсатиб ўтилган уйларнинг тахминий қиймати 162,0 миллион сўмни, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 181,8 миллион сўмни ташкил этади. Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.

Учинчи типдаги икки қаватли (4-хонали) уйлар

Агар 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги Дастур бўйича ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қурувчилар учун атиги 15 фоизни ташкил этади. Бу арзон уйлар Дастурига қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларини жалб этишга кўмаклашади.


Бундан ташқари, ипотека кредити уч йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан 15 йил муддатга берилади. Кейинги йилларда кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг ҳозирги вақтда йиллик 9 фоизни ташкил этадиган қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмайди.


Дастурни молиялаштиришга фақат 2017 йилда 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади, шу жумладан уй қурувчиларнинг маблағлари билан биргаликда давлат бюджетидан 350,0 миллиард сўм ажратилади, шунингдек, тижорат банкларининг 2 триллион сўмдан ортиқ миқдоридаги кредит ресурсларини жалб этиш назарда тутилади.


Умуман олганда, Дастурда 2017 йилда 15 мингта янги уй ва квартира, шу жумладан 4608 та биринчи турдаги, 3739 та иккинчи турдаги, 3672 та учинчи турдаги уйларни ҳамда 0,06 гектар майдонга 3, 4 ва 5 хонали 2981 та бир қаватли уй қуриш назарда тутилади.


Шу билан бирга янги қурилаётган уй-жой массивларида фақат давлат ресурслари ҳисобига 415,3 километр сув таъминоти тармоқлари, 291,5 километр электр таъминоти тармоқлари, 316,9 километр газ таъминоти тармоқлари ва 260,3 километр автомобиль йўллари, шу жумладан, массивлар ичида кириш йўллари ва йўллар, шунингдек, 134 та ижтимоий инфратузилма объектини барпо этиш мўлжалланмоқда.


Қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларнинг оширилиши Дастурнинг яна бир муҳим хусусияти ҳисобланади. Бунда асосий қурилиш материаллари ва буюмларга қурилиш-пудрат ташкилотларининг харажатларини оптималлаштириш ҳисобига барпо этиладиган намунавий уй-жойлар қиймати пасайиши таъминланади.


Бундан ташқари, уйларнинг арзонлигига Дастур иштирокчилари учун солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар берилиши туфайли ҳам эришилади. Масалан, пудрат ташкилотлари арзон уйлар қуриш доирасида бажариладиган ишлар ҳажми учун солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади.


Ушбу Дастурнинг самарали амалга оширилиши давлат тузилмаларининг алоҳида назорати остида бўлади, унда назарда тутилган кўрсаткичлар бажарилишининг тизимли мониторинги олиб борилади.


Янгиланган лойиҳалар бўйича барпо этиладиган уйлар ўзининг нарх параметрлари, сифат тавсифлари ва шинамлилиги бўйича Марказий Осиёда ўхшаши йўқлигини эътироф этиш зарур.


Қарорнинг амалга оширилиши қишлоқни ободонлаштиришнинг ва қишлоқ аҳолиси ҳаёт даражасини тубдан оширишнинг асосий омилларидан бири сифатида қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуриш кўламларини янада кенгайтириш бўйича узвийлик ва изчиллик йўлини таъминлашга кўмаклашади.

ЎзА.

Аҳоли ва қишлоқ фуқоралар йиғини худудининг кейинги 15—20 йиллар давомида истиқболли ривожланиши буйича таклифлар

Қишлоқ аҳоли пунктларини меъморий режаларини ташкил этиш тизими ҳамда қишлоқлардаги қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, истиқболли ривожланишнинг бош схемалари ва меъморий-режавий ташкиллаштиришни, қишлоқ турар жой бинолари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмаси объектларининг намунавий лойиҳаларини тубдан такомиллаштириш ва ниҳоят, шу асосда қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида қишлоқ худудларда қурилишнинг комплекс ривожланиши бўйича лойиҳлаш тизмини, шунингдек турар жой ва ишлаб чиқариш хамда ижтимоий инфратузилма объектларини қуришни тубдан такомиллаштиришга мўлжалланган ягона сиёсатни олиб бориш; Қуйидаги схемаларда ифодаланган назарий билимлар тизимини амалда қўллашни ишлатиш улардан омилкорлик билан аҳоли пунктларини режалаштириш ва ташкиллаштиришда фойдаланиш лозим.

Махаллий тизим жойлашувининг услубий асослаш схемаси

Расм-1. Махаллий тизим жойлашувининг услубий асослаш схемаси

а — йирик регион худудининг ва бир типли ихтисослашув зона кўринишини қишлоқ хўжалигида жойлашуви; б — саноат комплекснинг жойлашуви ва ишлаб чиқариш алоқаларини зоналар остида кўриниши; в — маданий маиший хизмат тизимининг йирик регионда ташкиллашуви; г — маданий маиший алоқаларни регион худудларида зоналаш; д — махаллий тизимининг гурух жойлашувини кўриниши; 1-регионни асосий ишлаб чиқариш маркази (вилоят, республика); 2-маъмурий хўжалик маркази; 3-хўжалик маркази; 4-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг турли ихтисослашув зоналари; 5-бош ишлаб чиқариш маркази зонаси; 6-ишлаб чиқариш марказини қўшимча зонаси; 7-ички ишлаб чиқариш алоқаларини зона ости; 8-интенсив меҳнатга тортиш зонаси; 9-районлараро маданий маиший хизмат маркази; 10-айрим аҳамиятга эга хизмат зонаси; 11-ички хўжалик аҳамиятига молик хизмат зонаси; 12-ишлаб чиқариш ва маданий марказ гурухи жойлашуви тизимининг махаллий чегараси; 13-марказ ва айрим тизим ости жойлашув чегараси; 14-марказ ва ички хўжалик тизим ости жойлашув; 15-интенсив ишлаб чиқариш, меҳнат ва маданий маиший алоқалар зонаси; 16-йирик регион чегараси; 17-бир типли ихтисослашган қишлоқ хўжалиги зонасининг чегараси; 18-маъмурий регион чегараси; 19-хўжалик чегараси; 20-қишлоқлараро алоқалар.


Шунингдек маъмурий районларни жойлашуви, ахоли пуктларини режалаштириш ва ташкиллаштиришда катта аҳамият кашф этади. Буларни эътиборга олмаслик мумкин эмас.

Ҳозирги кундаям қишлоқ аҳолисининг ишлаб чиқаришдаги функцияларининг кўринишлари ўзгармоқда, чунки қишлоқ хўжалиги соҳасидаги аҳолининг фаолият турлари кенгаймоқда айниқса қайта ишлаб чиқариш саноати, қурилиш, таъмирлаш, транспорт ва шунингдек маданий маиший ва савдо хизмат кўрсатиш, уларни янада такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда.

Аҳоли пунктларининг функцияларини ривожланиши шаҳарлардан ташқарида халқнинг дам олишига, туризмга эҳтияжларни ошиб бориши, шунингдек табиий муҳит ва урбанлаштирилган республика районларини атроф муҳитини ҳимоя қилиш билан боғлиқ.

Маъмурий район жойлашув тармоқининг концептуаль ривожланиш схемаси

Расм-2.Маъмурий район жойлашув тармоқининг концептуаль ривожланиш схемаси

Айрим характерли зоналардаги маъмурий районларни жойлашувини ташкиллаштиришнинг назарий моделлари

Расм-3.Айрим характерли зоналардаги маъмурий районларни жойлашувини ташкиллаштиришнинг назарий моделлари

Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатишни юқори даражага кўтариш учун хизмат кўрсатишни комплекс ечимини топган ҳолда лойиҳаларни ишлаш лозимлигини талаб этади.

Бу эса маданий маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини жойлаштириш ҳисобини тенг юқори даражада олиб бориб энг кам вақт ва маблағ сарфланадиган қишлоқ жойлашувини махсус алоҳида ҳисобини ташкиллаштиришни тақоза этади. Бундай жойлашув эса аҳолини ўсиб бораётган талабини таъминлашга албатта жавоб беради.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси ҳавола этилади

Расм-4.Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси

Расм- 4. Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси; а- зинапояли; б- товар ва хизматларни динамик транспортлаш ҳисоби; I-бирламчи комплекслар; П-ҳамма турдаги хизматларни буюртмаларини базавий корхоналарда қабул қилиш; Ш-район ихтисослашган корхоналар комплекси; 1У- вилоят корхоналари марказига.


— қишлоқ ахоли пунктлари ва ҳудуларининг комплекс ривожланиши бош режалари, улардаги қурилишнинг меъморий-режавий лойиҳаларини ташкиллаштиришни ишлаб чиқиш, шунингдек қурилиш объектларида топогеодизик ва муҳандислик-геологик тадқиқотларни ошириш чуқур ўрганиш ва тадбир чоралар ишлаб чиқиш лозим.

Худуднинг зоналари

Худуднинг табиий-иқлимий шароити ва рельефини ва хамда республика ҳудудларидаги ижтимоий-демографик жиҳатларни ҳисобга олиб туриб, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ турар жой биноларининг янги лойиҳаларини ишлаб чиқиш замонавий талабларга жавоб бериши ва қурилиш сифатини кўтариш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Шунингдек қишлоқ аҳоли пункти жойлашуви ва унинг сони аҳоли зичлиги 10 минг км. квадратда ва ўртача аҳоли сони минг. киши республика харитасида ўз ифодасини топган, буларни лойиҳалашда инобатга олиш лозим. Расм- 5.

Қишлоқ аҳоли пункти жойлашуви харитаси

Ўрганиш жараёнида барча мавжуд бино ва иншоотлардан юқори даражада унумли фойдаланиб, мухандислик хамда ижтимоий инфраструктураси, ахолининг маданий-маиший ва коммунал хизматлари холати хисобга олинган холда канча қишлоқ хўжалик корхоналари биринчи навбатда меъморий-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланди.

Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида кўкаламзорлаштириш қониқарсиз, ер ости сувларини кўтарилиб кетганлиги, ерни шўри кўпайганлигини кўрамиз. Бундай ҳолат Қорақалпоғистон автоном республикасида, Навоий, Бухоро чўлларида, Сирдарьё қишлоқларида, Жиззах чўл зоналарида яққол кўзга ташланади.

Тоғ, тоғ олди зоналаримизда ҳам қониқарсиз ҳол. Президентимиз ташаббуслари билан республикамизни ҳамма вилоятларида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар қишлоқларимизни кўринишида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмалари билан хаёт тарзини тубдан ўзгартириб юборди.


Бу ерда мутахассислар томонидан бир мунча ландшафт архитектурасига аҳамият берилмоқда. Лекин мавжуд қишлоқларимизда 1960—1980 йиллар давомида қурилган турар-жой ва маиший бинолари хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу қишлоқларда турар жой ва ландшафт архитектурасини янгидан яратиш керак, бунинг учун:

Қишлоқ аҳоли пунктларини меъморий режалаштириш тузилмаларини ҳамма тармоқларида ишларни бир текисда ривожлантириш талаб этилади:

— аҳоли пунктларини тузилмасини меъморий талабларини шакллантириш ва ташкиллаштириш.

— аҳоли пунктларини худудларини зоналаштириш.

— аҳоли пунктларини тузилмасини фазовий режалаштириш


Айниқса бу борада посёлкаларини турар жойлар зонасини тузилмасини меъморий режалаштириш ишларини жадаллаштириш лозим бўлади. Бунда

— посёлкани турар жойлар зонасини тузилмавий режалаштириш элементлари ривожлантириш лозим.

— посёлкани турар жойлар зонасида режавий ва фазовий тузилма шакллантирилиши ва ташкиллаштирилиши керак.

Бундай талаблар қишлоқ аҳоли пунктларида маҳалла фуқаролар йиғинига архитектура ва шаҳарсозлик қиёфасини янги поғонага кўтарилишига, замон талабига жавоб беришини таъминлайди.

Аҳоли пунктларининг турар жойлар зонасини тузилмасини меъморий режалаштириш

— Аҳоли пунктининг турар жойлар зонасини тузилмасини режалаштириш элементлари

Расм-1. Аҳоли пунктининг турар жойлар зонасини тузилмасини режалаштириш элементлари

Расм-1. Бир квартирали ва кўп квартирали блокировка қилинган уйларни квартал ичкарисидаги зич қурилган аҳоли пунктини турар жойлар зонасини меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш: 1-маъмурий маданий марказ; 2- савдо маркази; 3-спорт маркази; 4-мактаб; 5- болалар боғчаси- ясли; 6- ёзги кинотеатр; 7-музей кўргазма зали; 8- ҳаммом кир ювиш; 9- амбулатория; 10- қўрғонча типидаги турар жойлар; 11- қўрғончасиз кам қаватли турар жойлар; 12-хўжалик йўллари ва хўжалик ўтиш жойи; 13-индивидуаль гаражлар блоки.


Кўп профилли қишлоқ аҳоли пунктининг турар жой зонасида туристик комплексни меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш

Расм-2.Туристик комплексни меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш

Расм-2. Кўп профилли қишлоқ аҳоли пунктининг турар жой зонасида туристик комплексни меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш: 1-турар жой кварталида аралаш қўрғонча бир- кўп квартирали қўрғончасиз қурилиш; 2-туристик комплекс; 3-ёғоч меъморчилиги музейи; 4- кўп профилли маданий оқартув савдо ярмаркали ва музей маркази; 5- маъмурий марказ; 6- мактаб; 7- болалар боғчаси-ясли; 8-ҳалқ ижодий мактаби; 9- маиший хизмат кўрсатиш комбинати; 10-шифохона; 11-хўжалик йўли ва ўтиш жойи; 12-хўжалик қурилмалари, гаражлар, майдончалар


Кўп профилли қишлоқ аҳоли пунктининг турар жойлар зонасида очиқ осмон остидаги ёғоч музей меъморчилиги музейини меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш

Расм-3. Очиқ осмон остидаги ёғоч музей меъморчилиги музейини меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш

Расм-3. Кўп профилли қишлоқ аҳоли пунктининг турар жойлар зонасида очиқ осмон остидаги ёғоч музей меъморчилиги музейини меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш мисоли: 1- турар жойлар зонаси; 2-туристик зона; 3-кўп функцияли жамоат маркази; 4-ёғоч меъморчилиги музейи.


— Аҳоли пунктининг турар жойлар зонасини тузилмасини фазовий режалаштириш


Кўкаламзор массив ёнидани аҳоли пунктининг композициясини меъморий режалаштиришни ташкиллаштиришга мисоллар

Расм-4.Кўкаламзор массив

Расм-4. Кўкаламзор массив ёнидани аҳоли пунктининг композициясини меъморий режалаштиришни ташкиллаштиришга мисоллар


Сув ҳавзаси бўйида жойлашган аҳоли пунктининг меъморий режалаштириш композициясидан мисоллар

Расм-5. Сув ҳавзаси бўйи мисоли

Расм-5. Сув ҳавзаси бўйида жойлашган аҳоли пункитининг меъморий режалаштириш композициясидан мисоллар


Яхши табиий муҳит атрофида жойлашган аҳоли пунктининг меъморий режалаштириш композициясига мисоллар

Расм-6. Яхши табиий муҳит мисоли

Расм-6. Яхши табиий муҳит атрофида жойлашган аҳоли пунктининг меъморий режалаштириш композициясига мисоллар


Турар жойлар зонасининг композицияси ҳолатларга мисоллар

Расм-7. Кам қизиқарли табиий муҳит мисоли

Расм-7. Кам қизиқарли табиий муҳит атрофида турар жойлар ичкарисида сув ҳавзаси ва кўкаламзор массивда жойлашган аҳоли пунктининг меъморий режалаштириш композициясига мисоллар


Расм-8. Аҳоли пунктининг ичкарисидан яхши табиий муҳит шароитида жойлашган ва ташқарисидан эса бир томонлама бўлган ҳолат композициясига мисоллар


Аҳоли пунктининг табиий шароити ичкарида ва унинг атрофида ҳам яхши бўлган ҳолатда турар жойлар композициясини меъморий режалаштиришга мисоллар

Расм-9. Табиий шароити яхши ҳолатга мисол

Расм-9. Аҳоли пунктининг табиий шароити ичкарида ҳам унинг атрофида ҳам яхши бўлган ҳолатда композицияни меъморий режалаштиришга мисоллар


Аҳоли пункти дарё қирғоқини икки томонида ҳам жойлашган ҳолат турар жойлар зонасини композициясини меъморий режалаштиришга мисоллар

Расм-10. Аҳоли пунктини дарё билан боғлиқ ҳолати

Расм-10. Аҳоли пункти дарё қирғоқини икки томонида ҳам жойлашган ҳолат композициясини меъморий режалаштиришга мисоллар

Расм-11-12. Мураккаб рельеф билан боғлиқ ҳолат

Расм-11.Мураккаб рельефда жойлашган аҳоли пунктининг композициясига мисоллар

Расм-12. Тоғ олди ҳолати

Расм-12. Тоғ олди атрофида жойлашган аҳоли пунктлари композициясига мисоллар

Расм-13. Иссиқ иқлим шароити ҳолатига мисол

Расм-13. Иссиқ иқлим шароитида жойлашган аҳоли пунктларининг композиция ечимига мисоллар

Расм-14. Аҳоли посёкасининг понарамаси тоғ этакларида

Расм-15. Иссиқ иқлим ва кучли қуруқ шамоллар эсадиган шароитда аҳоли пунктининг турар жойлар композиция ечимларига мисоллар

Расм-15. Иссиқ иқлим ва кучли қуруқ шамоллар эсадиган шароитга мисол

Жамоат марказларини меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш вариантлари

Расм-16. Жамоат марказлари мисоли

Расм-16.Жамоат марказларини архитектуравий режалаштиришни ташкиллаштириш; а- кўча бўйлаб унинг бир томонида жойлаштириш; б- бош кўчанинг айланма қисмида жойлашиши.


Лекин худуднинг ўзига хос хусусиятлари, магистрал йўлларни йўналиш ва иморатларни тарихий пайдо бўлиши жамоат марказларини кўпинча шаҳарнинг геометрик марказидан силжишига сабаб бўлади.

Шунингдек шаҳар жамоат марказининг силжиши қирғоқ бўйли сувли худудларда (кўпинча катта порт шаҳарларда) учрайди.

Бу ерда марказни ўзининг олдинги жойида сақлаб қолишни тақоза этади, лекин худуднинг ўзига хос хусусияти ва савдо, маъмурий ва маданий зоналарнинг туташиш жойлари транспорт, йўловчилар ва бошқа алоқаларни уч қатламда эстакадалар билан туташишини олдиндан аниқ чегаралаб беради.

Жамоат марказларини лойиҳалашда марказларнинг умумий худудидан 10% ини автомобиллар учун махсус қисқа муддатли тўхташ жойларини ажратиш лозим.


Жамоат марказининг архитектуравий режалаштиришни ташкиллаштириш вариантлари

Расм-17. Жамоат марказига мисол

Расм-17.Жамоат марказининг архитектуравий режалаштиришни ташкиллаштириш бош кўчанинг яқинидаги яхши табиий муҳит оғушида; 1-савдо маркази; 2-клуб; 3-маъмурий марказ.


Мураккаб марказнинг тизимли фазовий ўзорабоғликлигини архитектуравий режалаштиришни ташкиллаштириш

Расм-18.Мураккаб марказнинг тизимли фазовий ҳолати

Расм-18.Мураккаб марказнинг тизимли фазовий ўзора боғликлигини меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш.


Жамоат марказининг меъморий режалаштиришни ташкиллаштириш вариантлари

Катта шаҳар марказида тўпланган кўплаб функциялар гоҳида у ҳаддан ташқари ортиқча юклаб қўяди.

Шунинг учун мустақил ихтисослашган марказларни жумладан савдо сотиқни ташкил топдириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Савдо марказлари бу савдо корхоналари, умумий овқатланиш жойлари, бўш вақтни мазмунли ўтказадиган жойлар ва шулар кабиларнинг комплекс кўринишидир.

Биноларни яхлит ҳажмда гуруҳлаш тарқоқ кўринишдаги бинолар билан таққослашда транспорт маҳсулотлар ассортиментининг хилма-хиллиги, тараққий этаётган савдо усулларини қўллаш иш имкониятини ташкил этиш нуқтаи назаридан қараганда шубҳасиз устунликни беради.

12—13 расмлар. Қишлоқ жамоат марказининг лойҳаси намуналари

Расм-19.Кивиляй аҳоли пункти жамоат маркази; а-парк тамонидан умумий кўриниш; б- бош режа; 1-маданият уйининг кооперативлашган биноси; 2- савдо биноси
Расм-20.Қишлоқ жамоат марказининг лойиҳаси; а-бош режа; б- маданий марказнинг макети

Савдо зоналарида пиёдалар ва юк ташиш йўлларини ажратиш мақсадида дўконларга маҳсулотларни ҳовли томондан етказиб бериш мақсадга мувофиқ. Савдо марказлари таркибига шунингдек бозор иншоотлари ҳам киради.

Курорт шаҳарларнинг марказлари санитар курорт муассасалари, курзаллар ва шу кабилар асосида пайдо бўлади.

Бу ерларда меҳмонхоналар, умумий овқатланиш, маданий хордиқ ва туризм муассасалари устунлик қилади.

Курорт марказлари денгиз бўйида жойлашиши, бундан ташқари пляжлар билан тўлдирилганлиги, соҳил бўйлари, сайл йўллари, манзаравий майдончалари ва бошқалар билан характерли.

Тиббий марказлари, тиббий ташхис, илмий тадқиқот муассасалари ва тиббиёт йўналишидаги ўқув юртларини ўзида бирлаштиради. Бу марказлар, намуна сифатида, аҳоли яшамайдиган худудларга яъни шаҳар ташқарисига ёки ўрмон парк минтақасида жойлаштирилади.

Шаҳар марказини такомиллаштиришда транспорт муҳим ўринни эгаллайди. Шаҳар магистраллари ва кўчалари унинг қолган туманлари билан боғлайди, бу алоҳида ўз навбатида марказдаги транспорт харакатининг якуни ва ўтиш нуқталарига муҳим урғу беради, шунинг билан бирга йирик маъмурий биноларга уларнинг автомобиль тўхташ жойларига кириш имконини яратади.

Марказдан ташқарида транспорт ва пиёдалар харакатланиши бир хил тақсимланади.

Дўкон биноларини лойиҳалашдаги бошқа муҳим муаммолардан бири бу савдо заллари ва маҳсулот сақлаш ва сотувга тайёрлаш хоналарининг бир-бирига уйғун тарзда жойлаштирилишидир.

Турар жой худудларидаги аҳолига хизмат кўрсатиш учун дўконнинг асосий тури бу супермаркет, сотиладиган ва сотилмайдиган универсал ассортиментли маҳсулотларнинг кундалик ҳажми 400 м2 ва ундан ортиқ бўлган ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган дўконлар ҳисобланади. У харидорларнинг вақт ва кучини иқтисод қилишга жавоб беради.

У асосий махаллий савдо марказлари муассаси ҳисобланади ва 500 м радиусдаги аҳоли жойларига стандарт хизмат билан таъминлайди.

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.